26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамюртларимиз яна ғолиб!

Жетису вилоятида IV қишлоқ спорти ўйинлари якунланди. Талдиқўрған шаҳрига 14 минтақадан ташриф буюрган 3 минг нафарга яқин ёш спортчи кичик футбол, волейбол, баскетбол, чим устида хоккей, қозоқча кураш, ошиқ отиш, тўғизқумалоқ, армрестлинг, юнон-рим кураши, дзюдо, эркин кураш ва стол тенниси каби спортнинг 12 туридан ўзаро беллашди. 

Мусобақаларда ҳамюртларимиз юксак натижага эришдилар. Дастлабки куни туркистонлик полвонлар қўл курашидан умумжамоа ҳисобида биринчи, дзюдодан иккинчи ўринни эгаллашди. Баскетболнинг 3х3 туридан ўғил ва қиз болалар орасида ўтган мусобақада Туркистон вилояти жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Тўғизқумалоқдан кумуш медаль соҳиби бўлган туркистонликлар ошиқ отишдан ҳам бош совринни эгаллашди. 

Қизлар жамоаси ошиқ отишдан кучли тўртликдан жой олишса, эркин кураш усталари ғолибликни қўлга киритдилар. Қозоқча курашдан 112 балл билан Туркистон вилояти жамоаси ғалаба қозонди, жетисувликлар – иккинчи, қарағандиликлар – учинчи бўлишди.

Мусобақа якунига кўра, Жетису вилояти жамоаси – биринчи, Алмати вилояти жамоаси – иккинчи, Туркистон вилояти жамоаси – учинчи ўринни эгалладилар.

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-06, 03:29 784
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.