26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Адашганга – йўл, қоқилганга – мадад

Туркистон шаҳри полиция бошқармасида вилоят ҳокимлиги қошидаги полициянинг идоравий хизмат шаклини жорий этиш бўйича жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги идоралараро гуруҳ аъзолари пробация ҳисобида турадиган фуқаролар иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда пробация ҳисобидаги фуқаролардан саволнома олиниб, руҳий ёрдам, ишга жойлашиш бўйича тавсиялар берилди. 

Туркистон вилояти Жамоат кенгаши аъзоси, вилоят ҳокимлиги қошидаги полициянинг идоравий хизмат шаклини жорий этиш бўйича жамоат хавфсизлигини таъминлаш идоралараро гуруҳи аъзоси Зуппархон Чолдоновнинг айтишича, Туркистон шаҳрида қалдирғоч лойиҳа амалга оширилмоқда.

– Мамлакат Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг 2021 йилги Мактубида хизмат полициясини ривожлантиришни топширган эди. Шу муносабат билан вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг топшириғига биноан жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича идоралараро гуруҳ ташкил этилди. 2та туманда қалдирғоч лойиҳа ишга туширилди. Мақсад – собиқ маҳкумларга руҳий ёрдам кўрсатиш, уларнинг меъёрий ҳаётга қайтишига имкон яратиш. Туркистон шаҳри хавфсиз ҳамда сайёҳликка қулай мақомини сақлаб қолиши керак, – деди у.

Учрашувда пробация ҳисобидаги фуқаролардан вилоят полиция департаментининг тезкор шаҳар полиция бўлими (ТШПБ) фаолиятини ташкил этиш ва назорат гуруҳи инспектори, полиция капитани Кўкаршин Жўлбарисхан қизи махсус саволнома олди. Нозир-руҳшунос, адлия катта лейтенанти Ақмарал Бекбай руҳий ёрдам бўйича тренинг ўтказди.

– Мақсадимиз ушбу фуқароларни меъёрий ҳаёт тарзига қайтариш, уларга руҳий кўмак бериш. Умуман вилоят марказининг пробация рўйхатида 190 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Махсус идораларга гуруҳ, вилоят “Ёшлар имконият маркази” билан ҳамкорликда режа ишлаб чиқиб, улар билан иш олиб бормоқда. Уларнинг яна жиноятга қўл урмасликлари учун, бандлигини таъминлаб, жамиятда ўз ўрнини топишига ёрдам бериш муҳим масала, – дейди А. Бекбай.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-09, 20:18 473
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.