26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Медиация туфайли эришилган ''ғалабалар''

“Қозоғистон халқи Ассамблеяси Медиация хоналарининг очиқ эшиклар куни” акцияси доирасида Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармасининг “Жамоат тотувлиги” давлат коммунал корхонаси медиация хонаси очиқ эшиклар кунини ўтказди.

Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ўтган тадбирда фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, низолашган томонлар муросага чақирилди.

Шу куни “AMANAT” партиясининг Туркистон шаҳар филиали биносида давра суҳбати ўтказилди. Унда эксперт-медиатор Қасим Ағабеков, партиянинг вилоят филиали жамоат қабулхонаси мудири Берик Қулжанов, касбий медиаторлар, давлат идоралари ходимлари, жамоат тотувлиги кенгаши раислари иштирок этиб, медиация фаолиятини жонлантириш масаласи муҳокама қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан “Жамоат тотувлиги” идораси раҳбарининг ўринбосари Ерназар Баетов тараққий этган давлатларда медиация соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётгани, у бизнинг мамлакатимизда ҳам узоқ тарихга эга эканлигини айтди.

Тадбир сўнггида вилоятимизда медиация соҳаси ривожига ҳисса қўшиб келаётган фуқароларга вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Ансар Ўсербаевнинг Фахрий ёрлиқлари топширилди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2022-08-09, 20:20 609
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.