26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ер участкаларидан халқ миннатдор

Сариоғоч тумани, Жилға аҳоли манзилида навбатда турган 11 нафар фуқарога ер учаскалари берилди. Келгусида ер участкаларининг ҳужжатлари тайёр бўлишига қараб, 500дан зиёд фуқарога уй-жой қуриш учун ер участкаси берилади. Уларнинг барчаси кўп йиллардан буён навбатда турганлар. Туманда 2012 йилдан буён бирорта аҳоли манзилида ер участкалари берилмаган. Тадбирда туман ҳокими Мухит Ўтаршиев махсус иштирок этиб, ер соҳибларига мулк ҳужжатларини топширди.

– Бугунги кунда инфратузилмани ривожлантириш долзарб масалалардан биридир. Йилдан-йилга аҳолининг якка тартибдаги уй-жой биноларини қуриш учун ер участкасига талаби ортиб бормоқда. Уй-жой Қонун талабларига мувофиқ, фуқароларга инфратузилма билан таъминланмаган ер участкалари берилмайди. Шу боис, ушбу масалаларни ҳал қилиш мақсадида Жилға қишлоғида муҳандислик-коммуникациявий инфратузилмани ривожлантиришда қатор ишлар амалга оширилиб, ҳозир шу ер участкаларини топширамиз. Замонавий, шинам уйлар қад ростлаб, ушбу маскан улкан марказга айлансин! – деди туман раҳбари.

Ер участкасига эга бўлган Жарқинбек Қанаев кўп йиллик орзуси ушалганини айтиб, туман ҳокимига миннтадорчилик билдирди. 

Жилға қишлоғида “Овул – эл бешиги” дастури доирасида 42 гектар ҳудудни инфратузилма билан таъминлаш учун республика бюджетидан маблағ ажратилиб, 16 чақирим электр тармоқлари ҳамда 4та трансформатор ўрнатилди. Шунингдек, узунлиги 6 чақиримдан зиёд кўчаларга шағал ётқизилди.

Бугунги кунда 18000дан зиёд фуқаро ер навбатида турибди. Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкаси сўраб ёзилган аризалар сонини қисқартириш мақсадида Дербисек аҳоли манзилидаги 70 га янги ер майдонини зарур инфратузилма билан таъминлашга киришади. Бунинг учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, қурилиш-монтаж ишларига маблағ ажратиш учун вилоят бюджетига тавсия қилинди. Зарур маблағ ажратилгач, ушбу ҳудуд инфратузилма билан таъминланиб, ер участкалари навбатда турган фуқароларга берилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-11, 01:36 179
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.