26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дидар Хамза – қитъа чемпионати совриндори

Нур-Султан шаҳрида дзюдодан Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Қитъа биринчилигида 90 килограмм вазнда иштирок этган туркистонлик Дидар Хамза бронза медали учун бўлган курашда Бирлашган Араб Амирликлари дзюдочиси Арам Григорянни мағлуб этиб, терма жамоа ҳисобига яна бир медални киритди.

Дзюдо бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси битта олтин, иккита кумуш ва бешта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади. Жорий йилги қитъа чемпионатида 17та давлат полвонлари иштирок этди.

Қозоғистон терма жамоаси ҳисобидаги олтин медаль 73 килограмм вазнда беллашган Данияр Шамшаевга тегишли. Катталар ўртасидаги қитъа чемпионатида илк бор иштирок этган Данияр барча рақибларидан устун келди. Ҳамюртимиз финалгача тўрт рақибини бир дақиқа ичида мағлубиятга учратди.

Осиё чемпионатида Абиба Абужақинова (48 кг.) ва Ислам Бўзбаев (100 кг.) – кумуш, Мағжан Шамшадин (60 кг.), Ғусман Қирғизбаев (66 кг.), Дидар Хамза (90 кг.), Нурлихан Шархан (100 кг.) ва Аруна Жангелдина (78 кг.) бронза медалига сазовор бўлди.

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-11, 02:13 804
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.