26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбек ўз оғам, қозоқ кўз оғам!

Инсон ҳаётини безайдиган, унга маъно ва мазмун бағишлайдиган, унинг яхши кунида қувончига қувонч, шодлигига шодлик қўшиб, ёмон кунида эса суянч  тоғи бўладиган мўъжиза бу – дўстликдир!

Халқлар ўртасидаги дўстлик эса кимнингдир иродаси билан эмас, балки ҳаёт тақозоси билан юзага келади. Ҳар бир халқнинг қўшни халқлар билан аҳил ва тотув яшаши айни пайтда ҳам миллий ҳам умуминсоний қадриятдир.

Ўзбек ва қозоқ халқлари... 

Яратганнинг ўзи бизга қўшни бўлишдек бебаҳо неъматни ато этган. Бизнинг донишманд ота-боболаримиз “Ҳовли олма, қўшни ол!”, деб бежиз айтишмаган. Биз азал-азалдан бир заминда, бир қуёш остида, бир дарёдан сув ичиб, яшаб келмоқдамиз. Бизнинг илдизларимиз бир!

2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили, 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг кенг нишонланиши халқларимиз ўртасидаги қадим замонлардан буён келаётган умумий тарихимиз, аждодларимизнинг бой маданий мероси  билан исботланган қардошлик алоқаларининг ёрқин кўринишидир.

– Қардош икки халқ ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланаверсин!, – дейди Навоий вилояти, Учқудуқ туман қозоқ миллий маданий маркази директори Қайирбай Динбаев. – Ахир қуёшли ўлкада қўшни жойлашган бу икки элни “Овули аралаш, қўйи қўралаш!”, деб бежиз айтишмаган. Айниқса, қизилқум кенгликлари Қизилўрда вилояти билан чегарадош бўлиб, яйловлари, чўпон-чўлиқ отарлари бир-бирига қўшилиб кетган. 

– Ўзбек ҳамда қозоқ халқлари ўртасида азалдан маданий алоқалар ривожланган, урф-одат ва анъаналардаги муштараклик бу муносабатларнинг тобора мустаҳкамланишига хизмат қилади, – дея суҳбатимизга қўшилади  Навоий вилояти Учқудуқ туман “Кўкаяз” овул фуқаролар йиғини раиси Ерхан Қўспанов. – Ўзаро муносабатларимизнинг янада яхшиланаётгани, икки халқ ўртасидаги яқин қўшничилик муносабатлари янги, юқори босқичга кўтарилаётгани, тараққиёт сари якдил одимланаётгани нур устига  нурдир.

– Ўзбекистон – менинг она Ватаним! – фахр билан сўзлайди Навоий вилояти, Учқудуқ туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, шоир Қайрат Ахметов. – Шу гўзал юртда туғилиб ўсдим, вояга етдим. Ҳозир мактабда ўқитувчилик қиламан, шу билан бир қаторда “Учқудуқ” маданият уйида фаолият юритаётган “Аққанат” болалар вокал дастаси продюсериман. Бу ерда ҳар бир ижодкорнинг ўз истеъдод қирраларини намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Фарзандларимиз ўз она тилида таълим-тарбия олмоқда, шоиру ёзувчилар ўз она тилида ижод қилаётгани бу юртга, ўзбек халқига бўлган чексиз миннатдорчилигимизни янада оширади.

Юқоридаги фикрлармизни давом эттирадиган бўлсак, 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг нишонланиши доирасида жуда кўплаб тадбирлар, анжуманлар ўтказилди. Биргина, буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнанбаев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган Президент қарори  ана шулар жумласидандир.

Қабул қилинган қарор ижроси доирасида ўзбекистонлик ўқувчилар ўртасида “Абай асарининг билимдони” иншолар танлови ўтказилиб, Учқудуқ туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Гулперизат Қўнарбаева фахрли биринчи ўринни эгаллади. 

Шунингдек, таълим муассасаларида, маҳаллаларда, корхона-ташкилотларда адабий-бадиий кечаларнинг ташкил этилгани буюк,  Абайга эҳтиром ифодасидир.

Ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан қондош, қардош бўлиб, урф-одат ва анъаналари муштарак, бир оила сифатида ёнма-ён яшаб келмоқда. Бугун биз аждодларимиз анъаналарини давом эттирмоқдамиз! Нафақат, давом эттирмоқдамиз, балки бизни бирлаштириб турган бу анъаналар янада бойимоқда, сайқал топмоқда!

Райҳон Қодирова. Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Учқудуқ тумани., 2022-08-11, 21:50 523
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.