26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Эрон Ислом Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мажид Самедзаде Сабер амалий ташриф билан Туркистонга келди. Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Арман Сабитов Осиёнинг йирик давлати вакили билан учрашиб, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашди. Дастлаб элчига Туркистон вилоятининг сармоявий салоҳияти, иқтисодий кўрсаткичлари ва имкониятлари тақдим этилди.

– Бугунги учрашув Қозоғистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди ва минтақамиз, Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги муносабатлар тараққиётига янги суръат бағишлайди. Туркистон вилояти бундан тўрт йил муқаддам ташкил топган. Тарихий Туркистон шаҳрининг вилоят маркази сифатида шаклланиши шаҳар равнақига, сармоя жалб этилишига туртки берди. Ўтган йилнинг ўзида вилоятга йўналтирилган сармоялар миқдори 1,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Вилоят ташкил этилгандан буён жами сармоялар ҳажми 5 миллиард АҚШ долларидан иборат. Вилоятимиз саноат ва қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган минтақалардан биридир. Минтақа озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича республикада иккинчи ўринда туради. Уран захиралари бўйича биринчи ўринда. Туризмни йирик даромад келтирадиган соҳага айлантириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Вилоятимизга сўнгги йилларда 1,5 миллион сайёҳ ташриф буюрган бўлса, энди улар сонини 5 миллионга етказишни режалаштирганмиз. Биз эронлик сармоядорлар ва ишбилармонлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, – деди Арман Сабитов ва эронлик олимларни Хожа Аҳмад Яссавий тадқиқотлари йўналиши бўйича Туркистонда ўтказиладиган халқаро илмий анжуманда иштирок этишга таклиф қилди.

Ўз навбатида Эрон элчиси Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг яқинда Эронга расмий ташрифи чоғида муҳим ҳужжатлар имзолангани ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Туркистон шаҳридаги замонавий биноларга юксак баҳо бериб, вилоят билан алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини таъкидлади.

– Қозоғистоннинг бир қанча шаҳарларида бўлдим. Тарихий Туркистон шаҳрининг ўзига хос хусусиятлари бор. Яқин 3 йил ичида Қозоғистон Эрон билан ҳамкорликда товар айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларгача оширишни режалаштирмоқда. Айни пайтда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Қозоғистоннинг қатор вилоятлари билан алоқалар йўлга қўйилган ва бу борада ишлар олиб борилмоқда. Энди биз Туркистон ўлкаси билан бизнес, иқтисодий ва маданий алоқаларни жонлантирмоқчимиз. Биз эронлик сармоядорлар билан учрашишга ва ишбилармонлик мулоқотларини уюштиришга тайёрмиз. Туркистонда ўтказиладиган анжуман, кўргазма ва йиғинларга ҳам вакиллар юборишимиз мумкин. Эрон, айниқса, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноати соҳасида тажрибага эга. Чунончи, Бразилиядан маккажўхори олиб келамиз. Ҳосилни Қозоғистонда, жумладан, Туркистон вилоятида ҳам етиштириш мумкин. Умуман олганда, Эроннинг сармоявий салоҳияти беқиёс. Шунингдек, Туркистон билан бевосита авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинмоқда, сайёҳлик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар мавжуд, – деди Эрон Ислом Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Мажид Самедзаде Сабер.

Эрондан экспорт қилинадиган асосий маҳсулотлар чорвачилик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш ашёлари, маиший техника, нефть маҳсулотлари, электрон ва саноат ускуналари, сумкалар, пойафзал ва кийим-кечаклар, минерал ўғитлар ва қишлоқ хўжалиги техникасидир. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 19 июнь куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Эрон Президенти Иброҳим Раиси билан учрашган эди. Учрашув Теҳронда ўтди ва унда икки давлат раҳбарлари турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида тўққизта меморандум имзоладилар.

2022-08-12, 22:48 992
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.