26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кентов шаҳри ҳокими тайинланди

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг фармойиши билан Қозоғистон Республикаси Президенти Маъмурияти ва Кентов шаҳар маслаҳати депутатлари розилиги билан Жандўс Қалмурзаули Тасов Кентов шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.

Минтақа раҳбари ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган Р. Аюповга вилоят тараққиёти йўлидаги самарали меҳнати учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, вилоят ҳокими янги ҳокимга муваффақият тилади ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ишларни янада фаоллаштириш юзасидан топшириқлар берди.

Жандўс Тасов 1987 йилда Туркистон шаҳрида туғилган. Олий маълумотли.

Х. А. Ясавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2013 йилда “Градкомплекс” МЧБ меъмори сифатида бошлаган. 2013-2020 йилларда Туркистон шаҳар ҳокимлиги меъморчилик ва шаҳарсозлик бўлими нозири, сўнг бош мутахассис, раҳбар лавозимларида фаолият юритган. 2020-2021-йилларда Туркистон шаҳар ҳокимлиги “Қурилиш бошқармаси” раҳбари лавозимида ишлаган.

2021 йил февраль ойидан буён Туркистон шаҳри ҳокимининг ўринбосари лавозимида эди.

2022-08-12, 22:51 264
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.