26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрамликлар карвони – Туркистонда

Туркистонда Сайрам туманининг маданият кунлари ўтмоқда

Туман ва шаҳарларнинг “Туркистон – туркий оламнинг юраги” номли маданият кунлари доирасида Сайрам туманининг маънавий-маданий карвони вилоят марказига етиб келди. Уч кунлик дастурнинг биринчи куни “Ақсу” фольклор халқ ва “Самұрық” рақс дастасининг “Ақсукентім – арайлым” концерти билан бошланди.

Сайрам тумани ҳокимининг ўринбосари Ш. Убайдуллаев, вилоят маданият бошқармасининг маданий тадбирларни ташкил этиш бўлими мудири М. Кенжетайули, мазкур бўлимнинг бош мутахассиси Е. Сартаев бошчилигида меҳмонлар дастлаб, ҳунармандчилик, китоблар кўргазмаси ҳамда қишлоқ хўжалиги ярмаркасини томоша қилишди. 

Сўнг ёш спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Тантанали тадбирни туман ҳокими ўринбосари Ш. Убайдуллаев очиб, барчани маданият кунлари билан табриклади. Тадбир оҳанграбо куй-қўшиқлар, турли миллат рақслари билан давом этиб, сайрамлик санъаткорлар томошабинларга кўтаринки кайфият улашди. 

Сайрам туманининг маданият кунлари уч кун давомида “Карвон сарой” сайёҳлик мажмуасида давом этади. Барча туркистонликларни байрам тадбирига чорлаймиз!

Вилоят маданият бошқармасининг матбуот хизмати, 2022-08-17, 00:53 876
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.