26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Туркистонни кўргим келади''

Минтақавий алоқалар хизматида ўтган “Туркистонни кўргим келади” лойиҳаси иштирокчилари учрашувида “Turkistan Media Holding” МЧБ Бош директори Ж. Ағибаев тадбирнинг мақсади ва аҳамиятига тўхталди:

– Лойиҳанинг мақсади – узоқ-яқиндаги хорижликларга, бошқа минтақалардаги қозоғистонликларга қадим ва навқирон Туркистоннинг янги қиёфасини кўрсатиш. Буюк Дашт тарихи билан яқиндан таништириш, – деди Жанахмет Жанибекули.

Лойиҳа иштирокчиси Туркиядан ташриф буюрган Рахимжан Қалдикўз ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

– Лойиҳада иштирок этиб, Туркистонга яна бир бор келиш бахтига мушарраф бўлдим. Янги қиёфа кашф этган гўзал шаҳарни томоша қилиб, ўзгача завқ олдим, у қисқа вақт ичида анча ўзгариб кетибди, – деди туркиялик меҳмон.

Ўзбекистонлик Фурқатжон Бегматов туркистонликларнинг меҳмондўстлигини алоҳида таъкидлаб, лойиҳада иштирок этаётганидан мамнунлигини яширмади.

Нур-Султан шаҳридан келган Алмат Игилик эса лойиҳанинг бардавом бўлишини тилаб, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди.

Лойиҳанинг асосий босқичига 5 киши ўтди. Улар:

1. Рахимжан Қалдикўз (Туркия, Анқара шаҳри);

2. Фурқатжон Бегматов (Ўзбекистон Республикаси);

3. Алмат Игилик (Нур-Султан шаҳри);

4. Мақжан Бўлатбекули (Байдибек тумани, Шақпақ овули);

5. Гулнар Разуанова (Ақтов шаҳри).

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-08-18, 02:55 871
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.