26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактаб либоси кимларга берилади?

Минтақавий алоқалар хизматида мактаб формаси бўйича брифинг ўтди. Унда Туркистон вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Динислам Бўлатханули мактаб либоси кимларга берилиши ҳақида сўз юритди.

– Янги ўқув йилига ижтимоий ҳимояга муҳтож оила болаларини (52 мингдан зиёд) мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш учун вилоят бюджетидан 1,9 млрд. тенге маблағ ажратилди. Бундан ташқари, иссиқ таом ва ёзги дам олишга алоҳида маблағ ажратилади. Шунингдек, кўп болали оила фарзандлари, етим ва ота-она ғамхўрлигисиз қолган болаларга ҳам ёрдам кўрсатилади. Улар учун махсус “Мактабга йўл” хайрия тадбири ўтказилмоқда. Унинг 15 кунида вилоятдаги 778 нафар болага ҳомийлар томонидан 19 млн. 309 минг тенге моддий ёрдам кўрсатилди. Умуман олганда, тадбир доирасида кўп болали оила фарзандларига тегишли даражада ёрдам кўрсатилади, – деди бошқарма раҳбари.

Динислам Бўлатханулининг маълум қилишича, 7534 нафар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга июль ойида 265,7 млн. тенге, 45126 нафар болага август ойида 1,6 млрд. тенге ажратилди.

Таъкидлаш жоиз, мактаб формасига ариза бола ўқийдиган мактаб директорига ўз тоифасини белгилаган ҳолда ёзилади. Мактабда ташкил этилган комиссия қарори асосида маблағ бола ота-онасининг ҳисоб-рақамига ўтказилади.

Яна бир бор ёдингизга соламиз: “Мактабга йўл” акцияси 1 августдан 30 сентябргача давом этади. Ҳомийлик қилишни истаганлар бошқарманинг +7(707)-684-71-00 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-08-18, 03:00 640
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.