26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Археологлар куни нишонланди

Туркистонда 15 август – Археологлар куни муносабати билан “Фараб” илмий-оммабоп кутубхонасида байрам тадбири ўтди.

Унда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов, вилоят маданият бошқармаси раҳбари Азимхан Қўйлибаев, мамлакатимизда таниқли академик, археолог Бауржан Байтанаев, тадқиқотчи олимлар, музей раҳбарлари ва археология соҳасининг мутахассислари иштирок этди.

Меҳмонлар, дастлаб, учта республика ва вилоят, туман музейлари жамғармасидаги археологик қазилма ишларидан топилган қимматбаҳо буюмлар кўргазмасини томоша қилишди. 

“Давра суҳбати” билан давом этган тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Сакен Амангелдиули очиб, археологларни касбий байрами билан қутлади.

– Албатта, ушбу соҳада ҳал қилинмаган муаммолар бор. Вилоятимиздаги ёдгорликларни асраб-авайлашимиз, ободонлаштириб, инфратузилмасини ривожлантиришимиз ва очиқ осмон остидаги музейга айлантириш зарур. Ушбу йўналишда мутахассис сифатида сизларнинг фикрларингиз биз учун жуда муҳим, – деди Сакен Қалқаманов.

Сўнг “Археология фани: ўтмиши ва келажаги” мавзуида археолог, ҚР Миллий Фанлар академияси академиги Бауржан Байтанаев маъруза қилди. Шунингдек, тадбирда А. Марғулан номидаги археология институти директори Ақан Ўнғарули “Туркистон вилояти ҳудудидаги тарихий-маданий ёдгорликларнинг аҳволи тўғрисида”, “Ҳазрат Султон” музей-қўриқхонасининг археологик тадқиқоти” мавзуида ушбу музей директори ўринбосари Бақитжан Нурхановлар маъруза қилишди.

Ўтрор шаҳарчасида олиб борилаётган археологик тадқиқотлар юзасидан “Ўтрор” давлат археологик қўриқхона музейи директори ўринбосари Ақилбек Серик, Х. А. Яссавий номидаги ХҚТУнинг Археология илмий-тадқиқот институти директори Кўпжасар Жетибаев соҳадаги муаммолар ва амалга оширилаётган ишларга тўхталдилар.

Тадбирда археология соҳаси ривожига ҳисса қўшаётган мутахассислар махсус ташаккурномалар билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-18, 03:01 1181
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.