26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги ўқув йилига тайёргарлик – ҳоким эътиборида

Жорий йил Туркистон вилоятидаги 961та мактабда 510 мингдан зиёд бола таҳсил олади. 1-синфга 54 570 нафар ўқувчи қабул қилинади. Бу мамлакатдаги энг улкан кўрсаткич. Янги ўқув йили арафасида 5та янги мактаб фойдаланишга топширилади. Йил охиригача яна 16та мактаб қурилиши якунланади. Минтақада хусусий мактаблар сони 56тага етди. Вилоят миқёсида 200та янги мактаб қурилиши режаланган. Вилоят бюджети ва “Овул – эл бешиги” дастури доирасида 32та мактабни тубдан таъмирлаш учун 4012,7 млн. тенге ажратилди.

Янги ўқув йилига тайёргарлик Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган девон мажлисида муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими таълим соҳасига оид масалалар доимий эътиборда эканлигини таъкидлади. Болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун барча шароитларнинг яратилиши – ҳокимнинг қатъий назоратида.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳдаги оила болаларини мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш учун вилоят бюджетидан 1,9 млн. тенге маблағ ажратилди. Маблағлар 52 мингдан зиёд бола ота-оналарининг ҳисоб рақамига ўтказилди. Ҳар бир бола учун 35 275 тенгедан белгиланди. Бундан ташқари, “Мактабга йўл” республика акцияси доирасида 568 болага ҳомийлар томонидан 12,5 млн. тенге моддий ёрдам кўрсатилди. Тадбир сентябрь ойининг поёнигача давом этади.

Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Динислам Бўлатханулининг айтишича, ўрта таълим муассасаларининг таълим сифатини ошириш мақсадида “Bilim Land” таълим бериш онлайн платформаси билан “Давлат-хусусий шериклик салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида ҳамкорлик Меморандуми” тузилди. Унинг доирасида вилоятдаги ўрта таълим бериш муассасалари “Bilim Land” таълим платформасига 100 фоиз бепул уланиб, барча таълим бериш захираларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.

Синфхоналарини марказлаштирилган тарзда замонавийлаштириш таълим даражасини жаҳон андазаларига яқинлаштириш имконини бермоқда. 57та синфда физика, кимё, биология, STEAM 6 таълим тизими жорий этилади. 2022-2023 ўқув йилига зарур дарсликларни харид қилиш учун вилоят бюджетидан 5 млрд. тенге ажратилган. Унинг 378 млн. тенгесига бадиий адабиёт сотиб олиш режаланган. 

Шу билан бирга, мактаб кутубхоналар базаси ҳисобини юритиш, мактаблар ўртасида китоб алмашиш, электрон мурожаат тизими учун “Электрон кутубхона” платформаси жорий этилди.

Вилоятдаги 52та техник ва ҳунар билим юртларида 26 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Коллежлар тармоғини хариталаш ишлари олиб борилмоқда. Келгусида “Kasipkor” лойиҳаси доирасида қурилиш ва IT соҳалари бўйича коллежлар очиш, уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш мақсадида “Жас маман” лойиҳасини амалга ошираётган 9та коллеж базасида ваколат марказлари ва World Skills халқаро андазаларга мос машғулот лагерларини очиш режаштирилган.

Туркистон вилоятидаги 1400дан зиёд мактабгача таълим муассасалари “Balabagsha.snation.kz” тизимида рўйхатдан ўтиш орқали давлат буюртмаси танловида иштирок эта олади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-18, 03:03 759
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.