26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Мактабга йўл'' акцияси

Сайрамда

Сайрам тумани Оқсувкент қишлоғи марказий дендрохиёбонида “Мактабга йўл” хайрия тадбири ўтмоқда.

Ярмаркада туман аҳолиси мактаб либосидан тортиб, мактаб учун зарур бўлган барча ўқув қуролларини арзон нархларда харид қилишмоқда.

Ярмаркада вилоят ва туман тадбиркорлари иштирок этмоқда. Улар ўқув қуроллари ва мактаб формаларини 10-15 фоиз арзон баҳода сотишмоқда. Ярмаркада сотилаётган товарларнинг аксарият қисми маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари. 

Хусусан, маҳаллий «АЛТЫН АДАМ», «Гаухар» тикувчилик фабрикаси ва «Алатау» тўқимачилик фабрикаси ҳам ўз маҳсулотларини арзон нархларда тавсия қилишди. 

Товарлар нархи одатдагидан арзон бўлгани учун ярмаркага бошқа вилоятлардан ҳам харидорлар ташриф буюришди.

Ташкил этилган тадбир Сайрам туман Маданият уйи санъаткорларининг концерт дастури билан давом этди.

Мақтааралда

“Мактабга йўл” хайрия тадбири Мақтаарал тумани Мирзакент қишлоғи марказий майдонида ҳам ўтмоқда.

Мақсад – кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандлари, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнида қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ярмаркада вилоят ва туман тадбиркорлари иштирок этиб, ўқув қуроллари ва мактаб либослари бозор нархидан 10-15 фоиз арзон нархларда сотилди.

Тулкибош туманида

 Турар Рисқулов қишлоғи марказий майдонида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган ўқув қуроллари 10-15 фоизгача арзон нархларда сотилмоқда.

Мактаб либоси ва пойафзал 10 фоиз, сумкалар 50 фоизгача чегирма билан харидорлар хукмига ҳавола этилди.

Туман маданият бўлими ходимлари эса куй-қўшиқлар ижро этишди.

      

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати., 2022-08-23, 02:25 789
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.