26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Оқ олтин''ли Мақтааралдан – муқаддас Туркистонга салом!

Вилоят марказида “Туркистон – туркий оламнинг юраги” мавзуида ўтаётган туман ва шаҳарларнинг маданий кунлари доирасида Мақтаарал туманининг маданият кунлари ўтди. 

Дастлаб туман санъаткорлари томонидан тайёрланган “Оқ олтин”ли Мақтааралдан – муқаддас Туркистонга салом!” тадбири доирасида “Мирза ўлкам – Мақтаарал” деб номланган ҳунармандчилик ва мусаввирлар кўргазмаси ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси намойиш қилинди.

Сўнгра “Мақтааралнинг ғурури” “Қувноқлар ва зукколар” клуби аъзолари ҳазил-мутойиба саҳна кўринишлари билан томошабинларга кулгу ва табассум ҳадя қилишди, шунингдек, қовун ейиш беллашуви уюштирилди. 

Маънавий-маданий карвоннинг таркиби Мақтаарал тумани ҳокими ўринбосари Алтин Ешанқулова, масъул бўлим раҳбарлари, зиёлилар ва санъаткорлардан ташкил топди. Тантанали тадбирни Алтин Кунту қизи очиб, барчани қутлади. “Оқ олтин”ли Мақтааралдан – муқаддас Туркистонга салом!” деб номланган гала-концерт билан давом этган тадбир якунида туман деҳқонлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари иштирокчиларга бепул тарқатилди.

Иккинчи куни “Буюк Дашт эли” марказида Мақтаарал туман кутубхонаси жамоаси томонидан М. Шахановнинг 80 йиллиги доирасида шоир ижодига бағишланган, “Миллатим деб урган улуғ юрак” мавзуидаги адабий-мусиқий кеча ўтди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари эзгу тилакларини етказди.

“Карвон сарой” сайёҳлик мажмуасида “Санъаткор ўлка жилвалари” деб номланган “Оқ олтин” миллий чолғу асбоблари дастасининг концерт дастури ва А. Байтурсиновнинг 150 йиллигига бағишланган “Миллатнинг улуғ устози” мавзуидаги, шунингдек, мақтаараллик шоир-бастакор, созанда А. Қизилқуловнинг “Санъатим – умрим” мавзуида ижодий кечалари ўтди. 

Мақтаарал туманининг маданият кунлари барчада ёрқин таассурот қолдирди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-25, 02:56 1062
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.