26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мурувват – кўнгилга малҳам

1300 нафардан зиёд болага ўқув қуроллари топширилди

Куни кеча Туркистон шаҳрида 300 ўқувчига ўқув қуроллари берилди. Чунончи, мактаб либоси, спорт ва қишки кийим-кечак, ўқув қуроллари Туркистон вилоят маслаҳати депутати Базарбай Мусабеков ҳомийлигида ҳадя қилинди.

Шу кунгача “Мактабга йўл” тадбири доирасида ҳомийлар ҳисобидан 531 болага 8 миллион тенгелик ўқув қуроллари берилди. Жумладан, шаҳар ҳокимлиги 200 болага, “AMANAT” партияси вилоят филиали томонидан 100 болага мактаб формаси, ўқув қуроллари топширилди.

– Анъанага айланган тадбирга “Харекет” хайрия жамғармаси аъзолари ҳам салмоқли ҳисса қўшиб, 200 нафардан зиёд болага спорт либослари тортиқ қилинди. Келажагимизга эътиборсиз қарамаган, моддий ёрдамини аямаётган юртдошларимизга миннатдорчилик билдираман. Тадбир 30 сентябргача давом этишини инобатга олсак, ҳомийлик ишлари яна давом этиши аниқ, – деди Туркистон шаҳар инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими раҳбари Ўразкул Шайхиқизи.

Шуни таъкидлаш жоизки, собиқ ўқувчилар, давлат идоралари ходимлари ҳам тадбирда фаол иштирок этишмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-27, 03:55 432
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.