26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Күлпаршын'' бозоридаги ёнғин асоратлари бартараф этилмоқда

Жетисай шаҳрида «Күлпаршын” бозорида содир бўлган ёнғин оқибатларини бартараф этиш бўйича қурилган штаб йиғилиши ўтди. 

Комиссия раҳбари С. Қалқаманов, маҳаллий ҳокимлик ва ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари, «Күлпаршын” бозори соҳиблари иштирокида ўтган йиғилишда Жетисай шаҳрининг ҳокими М. Қадирбек юзага келган вазият ҳақида маълумот берди. 

– Бугунги кунда тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 613 фуқаро, 1119 савдо ўрни ёнғиндан зарар кўрган. Келтирилган зарарни қоплаш учун махсус жамғарма ташкил қилинди. Ҳозир тадбиркорлар билан тегишли ишлар юритилмоқда. Уларга кўрсатиладиган ёрдам ҳақида маълумотлар берилмоқда, – деди туман ҳокими.

Вилоят полиция департаменти тергов бошқармаси раҳбари Н. Жалғасов тумандаги мавжуд аҳволга тўхталди. 

– Мазкур ҳодиса бўйича тергов бошланди. Кеча ёнғин-техникавий, суд-қурилиш таҳлиллари ўтказилди. Тезкор тергов гуруҳи ташкил этилган, – деди у. 

Бозорни тиклашга Мақтаарал, Жетисай, Келес, Сариоғоч, Чордара, Қазиғурт туманларидан махсус бригадалар келиб, ёрдам беради. Лойиҳачилар билан келишиб, бозор тархи тайёр бўлгандан сўнг, уни бир ҳафтада тиклаши зарурлиги айтилди. 

Ёнғин асоратларини бартараф этиш мақсадида 170тага яқин юк автомашинаси сафарбар этилди. Бозорнинг янги лойиҳаси тайёрланмоқда. Савдо ўринлари тадбиркорларнинг тўрт фаслда савдо қилишлари учун қулай, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ қурилади. 

Бозорни жадал ишга тушириш учун унинг ҳудуди 6 шўъбага бўлинди. Ишларни Мақтаарал, Жетисай, Сариоғоч, Келес, Чордара, Қазиғурт туманларининг қурувчилари юритишмоқда. 

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-09-01, 03:35 335
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.