26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Интилганга толе ёр

Ўтган йили Туркистон вилоятидан 847 оила ёки 3779 одам “Меҳнат” давлат дастури доирасида мамлакатимизнинг шимолий вилоятига кўчиб борди. Улар уй-жой, доимий иш ўринлари ва миграция субсидиялари билан таъминланди. 

Туркистон вилоятидан кўчиб борганларнинг республикадаги улуши 30 фоизни ташкил этади. Шу жумладан, 550 оила (2700 одам) Павлодар вилоятига жўнаб кетди. Кўчирилган 3779 нафар фуқаронинг 1869 нафари меҳнатга лаёқатли, 1294 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 397 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлаган, қолган 178 нафари уй бекаларидир.

2022 йилнинг 7 ойи давомида “Кучли минтақалар – мамлакат тараққиётининг таянчи” миллий лойиҳаси доирасида Туркистон вилоятидан 270 оила шимолий вилоятларга кўчирилди. Яъни 951 одам шимолга кўчиб бориб, янги ҳаёт бошлаган. Давлат дастури доирасида кўчиб бораётганлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, республикада амалга оширилаётган “Кучли минтақалар – мамлакат тараққиётининг таянчи” миллий лойиҳаси доирасида Туркистон вилоятига 6 минг 424та квота ажратилди.

Туркистонликларнинг аксарияти Павлодар вилоятига кўчиб борган. Шимолий Қозоғистон вилоятига 109 оила (469 киши), Қўстанай вилоятига 23 оила (65 киши) кўчиб борган.

Шимолий вилоятларга кўчиб борган аҳоли билан учрашиш, улар учун яратилган шарт-шароитларга оид барча зарур маълумотлар билан танишиш мақсадида Туркистон вилояти ҳокимлиги делегацияси Павлодар вилоятига борди. Унинг таркибига Туркистон вилояти бандлик ва ижтимоий дастурларни мувофиқлаштириш бўлими ходимлари, ҳар бир туман ва шаҳардаги миграция масалалари бўйича масъул ходимлар, мутахассислар ва журналистлар кирди. Улар “Меҳнат” давлат дастури доирасида қўллаб-қувватланаётган оилалар ҳаёти билан танишишди. Жанубий минтақада ишсизлар кўп, Павлодарда эса ишчи кучи кам.

Шимолга кўчиб келганлар учун қулай шароитлар яратилмоқда. Шерзат Райимбеков Сариоғоч туманидан Павлодарга кўчиб келганидан мамнунлигини айтди. 

Шерзат боғдорчилик соҳани пухта эгаллаган. Бу ерда иссиқхона очди. Тадбиркор бодринг ва помидордан ташқари полиз ва турп етиштирмоқда. Шу кунга қадар уч гектар ердан уч миллион тенге даромад олди.

“Меҳнат” Давлат дастури амалга оширилганидан буён Павлодар вилоятига минтақавий квоталар доирасида 11 минг 388 нафар фуқаро кўчиб борди (2413та оила), шу жумладан, 2700 нафари Туркистон вилоятидан.

Бугунги кунга қадар Туркистон вилоятидан квота асосида 578 киши кўчирилди. Ўтган йили кўчирилганларга 354та уй-жой берилди.

Туркистон делегацияси Павлодар вилоятининг бир қанча қишлоқларида бўлиб, аҳоли билан учрашди. Миграция сиёсатига оид таклифлар таҳлил қилинди. Бу борадаги ишлар муттасил давом эттирилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-09-06, 20:10 395
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.