26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оммавий спорт янада ривожланади

Мамлакатимизда сув спортини ривожлантириб, Туркистон шаҳрида халқаро мусобақалар ўтказиш учун қурилаётган Марказий Осиёда тенги йўқ эшкак эшиш канали қурилишининг иккинчи босқичи бошланди. Вилоят марказида барпо этилаётган мажмуа қурилиши билан танишар экан, Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди минтақада спортни ривожлантириш учун барча шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.

– Мамлакатимизда бундай замонавий спорт мажмуалари кўп эмас. Халқаро эшкак эшиш каналининг барча имкониятларидан фойдаланиб, ёшларни спортга кенг жалб этишимиз зарур. Спорт, нафақат юрт шон-шуҳратини оширади, балки, у саломатлик гарови ҳамдир, – деди Д. Сатибалди.

Сув спорти мажмуаси, нафақат спортни ривожлантиришга хизмат қилади, балки унинг иқлимига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Қурилишнинг иккинчи босқичида маъмурий бино, меҳмонхона, велойўл, бассейн, қайиқлар тураргоҳи, ёзги кинотеатр, орол билан боғлайдиган кўприк барпо этилади. 

Келгуси йилда фойдаланишга топшириладиган сунъий кўл атрофи ободонлаштирилиб, фавворалар ўрнатилади. 

Шу куни вилоят раҳбари “Муз саройи” қурилиши билан ҳам танишди. Замонавий қиёфадаги мажмуа 1200 томошабинга мўлжалланган. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-09-17, 03:44 1149
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.