26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳарбий хизматни ўтаганлар университетда бепул ўқиши мумкин

Қозоғистонда ҳарбий хизматни ўтаган ёшлар олий ўқув юртларига бепул ўқишга киришлари мумкин бўлади (барча университетларга эмас).

Армияда хизмат қилган қозоғистонликлар айрим олий ўқув юртларида бепул ўқиш имкониятига эга бўлади.

Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазири маслаҳатчиси Айгул Тулембаева маълум қилди. «Айрим ҳолларда ҳарбий хизматни ўтаган қозоғистонликлар олий ўқув юртларига ЯМТ топширмай, тўлов асосида ўқишга киритилади», деди у. 

– Ҳарбий хизматни қўллаб-қувватлаш ва фарзандларимизни рағбатлантириш мақсадида университетлар ҳам бепул олий таълим беришга тайёр. 

– ҚР Мудофаа вазирлиги Фан ва олий таълим вазирлиги, шунингдек, етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташга қизиқишини орттириш бўйича янги лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, мазкур лойиҳа ҳарбий хизматни ўтаб қайтган барча фуқароларга суҳбат натижаларига кўра, икки йил мобайнида олий таълим муассасаларига тўлов асосида ўқишга кириш имконини беради. Собиқ ҳарбий хизматчилар олий таълим муассасаларининг ҳарбий кафедраларида бепул ўқиш имкониятига эга бўлади. Лойиҳа шаффофлиги таъминланади, – деди А. Тулембаева.

Дастак 2022 йил охиригача ишлаб чиқилади. Сўнг агентлик салоҳиятли университет ва кафедралар рўйхатини эълон қилади.

Шу билан бирга, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматни ўтаётганларга насия бериш масаласида банклар билан музокаралар олиб бормоқда. 

«Мудофаа вазирлиги тегишли меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан тадбирларни бошлади. Лойиҳа 2023 йилда амалга оширилади. Бундай имтиёзлар хизмат бурчини ўтаётган фуқаролар ва 2022 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақириладиган аскарларга берилади», дейилади вазирлик хабарида.

2022-09-22, 01:46 1009
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.