26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юлдузхон – викторина ғолибаси!

Сайрам даҳасидаги 139-сонли ўрта мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани муаллимаси Юлдуз Жаҳонгирова мақом ва ўзбек мумтоз қўшиқларининг моҳир ижрочиси сифатида танилган истеъдод соҳибаси. Жорий йил август ойида у Ўзбекистонда фаолият юритувчи “Ватандошлар” жамоат жамғармаси таклифига биноан, қўшни давлатда сафарда бўлиб қайтди. Қуйидаги мусоҳаба Юлдузхоннинг сафар таассуротлари ҳақида.

– Юлдузхон, «Ватандошлар» жамоат жамғармаси томонидан ташкип этилган «Сиз Ўзбекистонни биласизми?» халқаро онлайн викторинасида иштирок этишингизга нима сабаб бўлди?

– Ўзбекистонлик дугоналарим таклифи билан мазкур викторинада тасодифан иштирок этдим. 8 август куни викторина натижалари эълон қилинди ва унда мен Қозоғистон Республикаси бўйича биринчи ўринни эгалладим. Шу сабабли, 16та хорижий давлатнинг 504 нафар фуқароси иштирок этиб, юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи қаторида Тошкент шаҳрига таклиф этилдим. Таъкидлаш жоизки, викторинада Қозоғистондан иштирок этган ягона вакила бўлдим. 

21-30 август кунлари танлов ғолиблари учун Тошкент, Хоразм, Бухоро, Самарқанд каби йирик шаҳарларга 10 кунлик сафар ташкил этилди.

Викторинанинг мақсади – хорижликларни Ўзбекистон Респубпикасидаги ижобий ўзгаришлар билан таништириш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

– Сафар таассуротлари билан ўртоқлашсангиз...

– «Сити Раlасе Нотеl» меҳмонхонасида ўтган тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, «Ватандошлар» жамоат жамғармасининг васийлик кенгаши раиси Шерали Жўраев ва Ўзбекистон футбол ҳамжамияти биринчи вице-президенти, васийлик кенгаши раиси ўринбосари Равшан Эрматов иштирок этдилар. Албатта, мана шундай машҳур инсонлар билан мулоқот барчамизни руҳлантириб юборди. 

Сафар чоғида Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон амалий санъати музейи», Президент мактаби, АКФА хусусий университети фаолияти билан танишдик, «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, томоша қилдик. 

Бухоро шаҳри билан танишувимиз Исмоил Сомоний мақбарасидан бошланди. Иншоот Х-ХI асрларда қурилган бўлиб, у қадимий ва реставрация қилинмаган ягона мақбара ҳисобланар экан.

Мақбара зиёратидан сўнг “Чашмаи Аюб” мажмуаси томон йўл олдик. Афсонага кўра, шу жойда халқнинг сувсизликдан қийналаётганини кўрган Аюб пайғамбар ҳассасини ерга урганда шу жойдан сув отилиб чиққан экан... 

Саёҳатимизнинг навбатдаги бекати – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистоннинг Тўнғич Президенти Ислом Каримов қабрини, Бибихоним жоме масжиди, Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуаси, Хўжа Дониёр мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Имом Ал-Бухорий мажмуаси ва Гўри-Амир, Руҳобод мақбараларини зиёрат қилдик.

Тошкент шаҳрига қайтиб келгач, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Адиблар хиёбони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейи, Миллий боғ ва Сеҳрли шаҳарчага саёҳат уюштирилди. 

Сафар якунида “Ватандошлар” жамоат жамғармасининг Бошқарув раиси Одилжон Сатторов, раис ўринбосари Равшан Турсунов қатнашчиларга сертификат ва эсдалик совғаларини топширишди.

– Суҳбат учун ташаккур! 

З. МЎМИНЖОНОВ суҳбатлашди, 2022-09-24, 03:48 490
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.