26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллий танлов ғолиблари тақдирланди

Туркистон вилоят “Ёшлар имконият маркази” ташаббуси билан саккизинчи бор ўтказилаётган “Мерейлі отбасы – 2022” миллий танловининг ғолиблари тақдирланди.

Чанғароқнинг барака-бирлиги тарғиб қилинган тадбирда вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Ансар Ўсербаев ғолибларни қутлаб, танловда иштирок этган барча оилаларга миннатдорчилик билдирди.

– Доно халқимиз “Ватан – оиладан бошланади” деган ибратли нақлни бежиз айтмаган. Оила ҳар қандай даврда ҳам кучли мамлакатнинг асоси ҳисобланади. Жорий йил миллий танловда иштирок этиш учун Туркистон вилоятидан 116 оила ариза берди. Вилоятдаги барча туман, шаҳарларда уюштирилган танловнинг дастлабки босқичида 26 оила ғолиб деб топилди. Махсус комиссия қарори билан ғолиб оилалар аниқланиб, совринлар ва совғалар тақдим этилади, – деди Ансар Жанабайули.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, танловнинг бош соврини Туркистон шаҳрида истиқомат қилувчи Қулбайимбетовлар оиласига насиб этди. Авлоднинг энг кекса аъзоси 81 ёшли Жарқинбек Қулбайимбетов 40 йил ўқитувчилик қилган. 2-ўринга Тўлебий туманидан Ажибаевлар оиласи, 3-ўринни этнослараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган Сайрам туманидан келган Илҳомжоновлар оиласи эгаллади.

Тадбир давомида бошқарма раҳбари ғолиб ва совриндор оилаларга Фахрий ёрлиқлар ва сертификатлар топширди. Шунингдек, танловда омадини синаган 23 оилага рағбатлантирувчи мукофотлар тақдим этилди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-09-24, 03:52 530
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.