26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мулоқот мавзуси – ''оқ-олтин''нинг тақдири

Дархан Сатибалди вилоятдаги пахта заводлари раҳбарлари билан учрашди

Вилоят ҳокими Д. Сатибалди минтақа деҳқонларининг муаммолари билан танишиш мақсадида пахтани қайта ишлаш заводлари ва пахта савдоси билан шуғулланувчи халқаро фирмалар раҳбарлари билан учрашди.

Очиқ мулоқот чоғида  пахтачилик соҳасига оид далзарб масалалар муҳокама қилиниб, вилоят ҳокимлиги томонидан амалий таклифлар билдирилди. Вилоят ҳокими завод раҳбарларига қатор талаблар қўйди.

– Умумий бир хулосага келиш мақсадида сизлар билан учрашиб турибмиз. Деҳқонлар билан учрашувларда пахтачиликка оид қатор масалалар кўтарилди. Мухтасар қилиб айтганда, биз халқнинг талаб-истагини қўллаб-қувватлаймиз, билъакс, сизларни ҳам тушунамиз. 

Деҳқонлар жорий йилги ҳосил учун белгиланган нархлардан норози. Улар пахта қабуллаш пунктларидаги ускуналарнинг носозлиги, тарозидан уриш ҳолатлари, лабораторияларда пахта сифатини атайлаб пасайтириш каби ҳолатлар юзасидан шикоят қилишди. Бунга йўл қўймаслигимиз керак. Келгусида сизга нафақат пахтани тозалаш ва сотиш, балки уни қайта ишлаш билан ҳам шуғулланишни тавсия қиламан. Ип йигириш фабрикалари очилса, кўп муаммолар ҳал бўлади. Ҳам деҳқонлар фойда кўради, ҳам ички бозор ўсади. Шунингдек, янги иш ўринлари ташкил этилади. Агар шу ишга киришсангиз, биз қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, – деди Д. Сатибалди.   

Умумий масалалар муҳокамасидан сўнг томонлар келишувига мувофиқ, бугунги кундан пахтанинг бир тоннаси учун 250 минг тенге миқдорида олдиндан тўлов амалга ошириладиган бўлди. Якуний нарх биржага боғлиқдир.

Таъкидлаш жоизки, пахта хом ашёси нархи толанинг жаҳон бозоридаги қийматига бевосита боғлиқ ва у Ливерпуль биржасидаги нархлар асосида белгиланади. Минтақада 21та пахтани қайта ишлаш заводи, 200дан зиёд пахта қабуллаш пунктлари мавжуд. 

Бугунги кунда пахта саноати компаниялари трейдерлар, яъни харид қилувчи халқаро пахта савдоси корхоналари билан бевосита ҳамкорлик юритмоқда.  

Трейдерлар пахта толасини харид қилиш учун олдиндан шартнома тузиб, пахта қабул қилиш пунктларини маблағ билан таъминлайди. Шунинг учун пахтани хом ашё сифатида харид қилишга сарфланадиган барча маблағлар хусусий сармоядир. 

Учрашувга келган пахта заводлари раҳбарлари ҳозирги вақтда унга эҳтиёж  йўқлигини айтиб, нарх пахтанинг сифатига боғлиқ эканини таъкидлашди.

Жорий йилда вилоятда 125 минг га. майдонга чигит қадалган. Бу жами экин майдонларининг 15 фоизидир. Пахта ҳосилдорлигини гектаридан 26,2 центнерга етказиш, 330 минг тоннадан зиёд ҳосил олиниши кутилмоқда. Бугунги кунгача вилоятда 16 минг тонна пахта териб олинди. Бу соҳада 125 мингта агротузилма меҳнат қилмоқда.

Ўтган йили пахта хом ашёсининг бир тоннаси 320-380 минг тенге атрофида эди. Россия, Хитой, Туркия, Латвия, Молдова, Беларусь, Бельгия давлатларига 68 минг тонна пахта толаси экспорт қилинди. Толанинг қолган 19 минг тоннаси ички бозорга чиқарилиши натижасида агротузилмаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи яхшиланди. 

Кузги терим мавсумига давлат томонидан 15-20 фоизли имтиёз билан  48 минг тонна ЁММ ажратилиб, 522 турдаги минерал ўғитларнинг нархи 50 фоиз миқдорида субсидияланди. Бунинг учун бюджетдан 6 млрд. тенге маблағ ажратилди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-09-24, 03:55 790
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.