26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайлов халқимиз учун улкан синов ва имконият

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг халқига Мактуби, Қозоғистон Президентлигига навбатдан ташқари сайловлар тайинланиши, айниқса, муҳим воқеадир. Бу сиёсий ислоҳотлар – янги ўзгаришларга аралашиш, мамлакат тақдирини ўз қўлингиз билан ҳал қилиш масъулиятидир.

Мамлакатимиз аҳолиси муҳим сиёсий жараён арафасида. Президент сайлови халқимизнинг эртанги куни, фаровонлиги, давлатимизнинг равнақи, дунё ҳамжамиятидаги мавқеи мустаҳкамланиши билан боғлиқ долзарб жараёндир. Давлат ҳокимиятини эркин ва ошкора, муқобиллик асосида ўтадиган сайловлар орқали шакллантириш демократиянинг олий кўринишидир. Фуқаролар сайлов орқали давлат бошқарувида ўзининг овози, сиёсий иродаси билан бевосита иштирок этади. 

Бўлажак Президент сайлови партиялараро рақобат, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги кучайиб бораётган шароитда ўтаётгани билан аҳамиятлидир. Сайлов нафақат номзодлар, сиёсий партиялар учун, балки сайловчилар, яъни халқимиз учун ҳам катта синов ва имкониятдир.

Ҳозир фуқаролар сайлов тизими ва тартибини, ўзининг сайлаш, сайланиш ҳуқуқини яхши идрок этади. Парламент ва маҳаллий маслаҳатларга ўтказилган сайловлар фуқароларда сиёсий ирода ва талабчанлик ўсганини яққол кўрсатди. Шу нуқтаи назардан жорий йилда ўтадиган Президент сайлови партия фаолларига улкан масъулият юклайди, ҳар бир партия ташкилотидан улкан сафарбарлик ва уюшқоқлик талаб қилади. Чунки унда юқори натижаларга эришиш сайловчиларга боғлиқ.

 Арманистон ва Озарбайжон ўртасида, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида можаро чиқди, кейин эса 1-сентябрдан кейин Россияда ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди. Бу воқеалар сайлов жараёнига албатта таъсир қилади. Масалан, ҳозир озиқ-овқат маҳсулотлари бирин-кетин қимматлашмоқда, тарифлар кўтарилмоқда, квартиралар нархи ошмоқда. Буларнинг барчаси сайловчиларнинг кайфиятига таъсир қилмай қолмайди. Лекин бу жараён юрт учун синов, уларнинг барчасининг илдизини англаб етиш зарур. Ҳозирги санкция урушлари, стратегик қўшнимизга Ғарбнинг санкциялари, Россиянинг Европага қарши санкциялари энергия нархининг ошишига олиб келди. Энергия харажатлари ошгани сайин, барча товарларнинг нархи ошиб боради. Мисол учун, Европада нархлар тахминан бир ярим баравар ошди. Аммо бу қийинчиликларни сайловлар жараёнида ўз манфаатлари йўлида, давлат ҳокимиятига қарши ишлатадиган кучлар албатта пайдо бўлади ва бундай халқчил сўзлар кўпчиликнинг қалбидан жой топади. Лекин сайловчилар уларнинг сабабларни ажрата олиши керак.  

Саутбек АБДРАХМАНОВ, ҚР Парламент Мажлиси депутати. «Егемен Қазақстан», 2022-09-27, 02:00 600
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.