26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллий таомлар фестивали ўтади

Туркистон шаҳрида илк бор “GASTRO FEST TURKISTAN – 2022” номли улкан таомлари фестивали ўтади. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – қозоқ халқининг миллий ошхонасини – таомларини тарғибот қилиш, сайёҳлар учун элимизнинг меҳмондўстлигини намоён этиш. 

Тадбир Туркистон шаҳар сайёҳлик бошқармасининг “Open Turkistan” ахборот маркази шафелигида ўтказилмоқда.

Унда шаҳарнинг 25дан зиёд энг яхши ресторан ва тамаддихоналари миллий таомлар ва қандолатчилик маҳсулотларини тайёрлаб, тақдим этади. Ташкилотчиларнинг айтишича, фестиваль доирасида концерт дастурлари, қизиқарли ўйинлар, тез овқатланиш бўйича танловлар, маҳаллий ошпазларнинг маҳорат сабоқлари ва яна бошқа кўнгилочар тадбирлар режалаштирилган.

Шунингдек, фестиваль иштирокчиларига рағбат сифатида – GastroFest гастро-харитаси бепул берилади. Бу харитада шаҳардаги яхши тамаддихоналар ҳақида маълумотлар тўпланган. Улар Туркистондаги энг мазали палов қаердалигидан, қайси ресторанда сара мевалар ва ширинликлар борлиги ва болалар майдончалари қаерда жойлашганидан воқиф бўлишади.

Фестиваль 2022 йил 1 октябрь куни соат 12.00-20.00да Туркистон шаҳридаги Президент истироҳат боғида ўтади. Алоқа рақамлари: 8-775-932-97-56 ва 8-707-933-59-17.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-09-29, 01:15 1178
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.