26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Достон – икки карра Осиё чемпиони!

Сўнгги йилларда мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Баркамол авлод тарбиясида спортнинг аҳамияти беқиёс. Биз халқаро спорт майдонларида Қозоғистоннинг нуфузини оширишга салмоқли ҳисса қўшган спортчиларимиз билан фахрланамиз.

Хусусан, Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасида ёшларнинг турли спорт турлари билан шуғулланиши учун қатор спорт клублари фаолият юритмоқда. Шулардан бири “Сайрам–Торнадо” клубининг тарбияланувчилари республика, Осиё, Жаҳон мусобақаларида совринли ўринларга эга бўлишмоқда.

Шундай умидли ёшлардан бири 107-сонли Ю.Сарёмий номли умумий ўрта мактабнинг 9-“В”синф ўқувчиси Достон Нажимхонов. 

– Достонни 5 ёшидан бошлаб “Сайрам–Торнадо” таэквандо клубига берган эдик. Мана бугунги кунда буваси Нажимхон ва бувиси Азиза аяларнинг дуолари, қолаверса, клуб мураббийлари Мирзафар Миржамолов ва Жавлон Расулметовларнинг саъй-ҳаракатлари билан нафақат мактаби, балки Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Фарзандим спортда эришаётган ютуқлари билан Ватан равнақига ҳисса қўшаётганлигидан фахрланаман, – дейди онаси Насиба.

Достон учун йил муваффақиятларга тўла бўлди. Жорий йил февраль ойида Дубайда ўтган “FUJAIRAN OPEN” осиё чемпионатида ҳам олтин медаль соҳиби бўлган эди. Ёзги каникул эса янада самарали ва мазмунли ўтди. Достон Баҳром ўғли май ойида Австриянинг Инсбурк шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтган “AUSTRIAN OPEN” жаҳон мусобақасида совринли 1-ўринни қўлга киритди. Август ойида Болгария давлатининг София шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида (49 кг. вазн тоифасида) бронза медалига, августда Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида 1-ўрин эгаллаб, олтин медаль соҳиби бўлди ва Қозоғистон байроғини сарбаланд этди. 

Достон билан суҳбатимизда унинг қувончи чексиз эканлиги, ютуқлари замирида “Сайрам–Торнадо” таэквандо клуби мураббийлари Мирзафар Миржамолов, Жавлон Расулметов ҳамда Қозоғистон Таэквандо терма жамоаси мураббийлари Есбўл Султанов, Мирзағали Суранов ва Айнур Асабаеваларнинг меҳнати беқиёс эканлигини таъкидлаб, уларга миннатдорчилигини билдирди.

Фарзанди камолидан чексиз фахрланаётган оила аъзолари қувончига биз ҳам шерикмиз.             

       

 

Мирқодир МИРСОДИҚОВ, М. Маметова номли 111-сонли умумий ўрта мактаб ўқитувчиси, 2022-09-29, 02:47 1164
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.