26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўрт карра чемпиондан маҳорат сабоғи

Туркистон шаҳрига хотин-қизлар ўртасида халқаро гроссмейстер, қозоғистонлик шаҳматчи, жаҳон чемпиони Динара Садуақасова ташриф буюрди. 

Халқаро шаҳмат федерациясининг режасига мувофиқ уюштирилган сафардан кўзланган мақсад – туркистонлик ёш шаҳматчилар орасида маҳорат сабоғини ўтказиш эди.

Дастлабки учрашув “Фараб” кутубхонасида ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов, Туркистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ерлан Кузембаев иштирок этиб, жаҳон чемпионига миннатдорчилик билдирди.

– Қозоғистон шаҳматчиларининг ушбу спорт турига қўшаётган ҳиссаси беқиёс. Спортчиларимиз турли жаҳон чемпионатларида қатнашиб, давлатимизнинг нуфузини оширмоқда. Туркистонлик ёшлар мамлакатимизнинг шарафини ҳимоя қилишига ишонамиз, – деди вилоят ҳокими ўринбосари.

Динара бир вақтда 25 нафар ёш шаҳматчи билан ўйнади. Натижада у туркистонлик икки нафар ўқувчи билан дуранг натижа кўрсатди.

Сўнг Динара Садуақасова Ўқувчилар саройидаги шаҳмат тўгарагининг фаолияти билан танишди. У ерда ҳам ёш шаҳматчилар билан беллашди. Динара замонавий жиҳозланган ўқув хоналари ва ўқувчиларга яратилган шароитларга ижобий баҳо берди. Гроссмейстер ёш шогирдларига ўзининг “Шаҳмат ўйнаб ўрганайлик” китобини тақдим этди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-10-20, 02:30 1249
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.