26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги маънавият масканлари

Республика куни арафасида Туркистон шаҳрида 500 ўринли мактаб ва 250 ўринли мактаб-болалар боғчаси фойдаланишга топширилди.

Замонавий ускуналар билан жиҳозланган Айтули Тилеу қаҳрамон номидаги мактабда ўқувчиларнинг сифатли билим олишига барча шароитлар муҳайё.

Ижтимиой аҳамиятга эга бинонинг тантанали тақдимот маросимида иштирок этган Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов, Исроилнинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эдвин Натан Ябо Глусман табрик сўзи айтиб, мактаб жамоасига муваффақият тилади.

–Халқимизда “Билимлининг йўли очиқ” деган иборат бор. Янгидан қад кўтарган таълим масканининг тақдимоти Республика кунига тўғри келди. Бу ерда келажак авлоднинг билим олишига, спорт, ижод билан шуғулланишига барча шароитлар яратилган. Ушбу мактабда таълим олган фарзандларимиз мамлакатимизнинг фахрли фуқаролари бўлишига ишонамиз, – деди вилоят ҳокиминниг ўринбосари Сакен Амангелдиули.

Тадбиркор Сауле Мендиғулла қизининг айтишича, мактаб қошида шаҳмат, рақс, таэквандо, тасвирий санъат, дўмбира, вокал тўгараклари мавжуд. Бундан ташқари болаларга уч маҳал иссиқ овқат берилиб, бепул транспорт билан мактабга олиб келинади.

Шу куни Айтули Тилеу қаҳрамон номидаги 250 ўринли болалар боғчаси ҳам очилди. Кечаю кундуз ишлашни мақсад қилган болалар боғчасида 30 нафардан зиёд ишчи иш билан таъминланди. Ўзгачалиги, бу ерда болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш учун бассейн, туз кони ҳам кўзда тутилган. Халқ эзгулиги учун очилган боғча бепул. 1-5 ёшдаги болалар учун мўлжалланган боғча Кенов шоҳкўчасидаги 14А манзилида жойлашган.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-11-01, 01:25 777
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.