26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Д. Қўнаев номида янги мактаб очилди

Сайрам туманининг Оқсувкент қишлоғида Қозоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи, таниқли тадбиркор ва саховатли инсон Низомхон Сулаймонов томонидан барпо этилган 1200 ўринли Д. Қўнаев номли мактабнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан тантанали тадбир ўтди.

Унда туман ҳокими У. Садибеков иштирок этиб, рамзий тасмани қирқди.

– Низомхон оға Сайрам туманида жорий йили барпо этилган еттинчи мактабини фойдаланишга топширмоқда. Муқаддам ушбу қишлоқда 1200 ўринли Ю. Гагарин номли мактабнинг очилишида иштирок этган вилоят ҳокими Д. Сатибалди Н. Сулаймоновнинг фаолиятига юксак баҳо бериб, миннатдорчилик билдирди. Шунинг учун ҳам таниқли тадбиркорнинг таълим соҳасини ривожлантиришдаги хизматлари эътиборга олиниб, Республика куни арафасида “Парасат” ордени билан тақдирланди.

Дарҳақиқат, мактабга элимизнинг ардоқли фарзанди, давлат ва жамоат арбоби Д. Қўнаевнинг номи берилгани бежиз эмас. Низомхон оға барпо этган масканларда ўқувчиларнинг чуқур билим олиши учун барча шароитлар яратилган. 1- ва 5-синф ўқувчиларини бепул дарслик ва кийим-кечак билан таъминлашни ҳам муассис зиммасига олган. Шунингдек, бошланғич синф ўқувчилари иссиқ овқат билан таъминланади.

Галдаги вазифа – мазкур даргоҳга ўқувчиларни жалб этиш. Фаоллар аҳоли орасида тушунтириш ишларини юритишлари зарур, – деди у.

Шундан сўнг Н. Сулаймонов мактабнинг рамзий калитини муассасага директори С. Жанбаевга топширди. 

– Шу кунгача Мақтаарал туманидаги гимназия-мактабининг директори сифатида фаолият юритгандим, – деди Сейсенбай Балағазули. – Н. Сулаймоновнинг мени мазкур мактабга директорликка таклиф этганидан миннатдорман. Ўқувчиларнинг замон талабларига мос билим олишлари йўлида меҳнат қилишга ҳозирман. 

Шундан сўнг меҳмонлар мактабни оралаб, ундаги шароитлар билан яқиндан танишдилар. Таълим масканида сартарошхона, замонавий спорт заллари, 400 ўринли муҳташам мажлислар зали, бир вақтнинг ўзида 1000 нафар мижозга хизмат кўрсатадиган ошхона, ўқитувчиларнинг ишлаши ва ҳордиқ чиқаришига мўлжалланган махсус хоналар, тиббиёт бўлимлари, руҳшунос ва логопед фаолият кўрсатадиган хоналар мавжуд. Ҳар бир синф хонаси телевизор, компьютер, интерфаол тахталар билан жиҳозланган.

Бўйи 25 метр, эни 10 метрли қишки бассейн мактабнинг фахридир. 

Муассасага Шимкент шаҳри ва Сайрам туманидан малакали ва тажрибали устозлар жалб қилинмоқда. Бу даргоҳда таълим қозоқ, рус, ўзбек тилларида олиб борилади, ўқиш бепул. Узайтирилган кун гуруҳларида ўқувчилар уй вазифаларини тайёрлашади, шунингдек, ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун хорижий тилларни ўрганиш, шаҳмат, шашка, хореография, мусиқа, тўғизқумалоқ, бичиш-тикиш ва ҳунармандчилик тўгараклари фаолият юритади.

Ўқув йили давомида аълочи ўқувчиларга муассис томонидан махсус стипендиялар тайинланади. Ота-оналар қўмитасининг фаол аъзолари ва илғор устозлар учун турли сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар берилади. Пешқадам ўқувчилар эса Астана, Тошкент, Самарқанд ҳамда Бухоро каби тарихий шаҳарларига бепул саёҳат қилишади. 

Оила аъзолари билан таълим соҳасини ривожлантиришга бел боғлаган Низомхон Сулаймон ўғлининг келгусидаги ишларига ривож тилаб қоламиз!

З. МЎМИНЖОНОВ., 2022-11-01, 02:40 953
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.