26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент автомобиль заводининг тамал тошини қўйди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Алматига хизмат сафари доирасида Changan, Chery, Haval автомобиллари ишлаб чиқарадиган заводнинг тамал тошини қўйиш  маросимида иштирок этди.

Президентга лойиҳа ҳақида маълумот берилиб, 2024 йилнинг тўртинчи чорагида очилиши режалаштирилган заводнинг  макетини  кўздан кечирди. Корхонанинг ишлаб чиқариш майдони 100 000 квадрат метрдан зиёд. Учта автомобил маркасининг ҳар бири учун алоҳида пайвандлаш ва йиғиш цехи барпо этилади.

Завод ишга туширилгач, унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 90 мингдан ортиқ автомобилга етказилади. Жалб этилган сармояларнинг умумий қиймати 100 миллиард тенгедан зиёд. «Аstana Motors» компаниясида 2200 га яқин иш ўрни мавжуд бўлади.

Қасим-Жўмарт Тўқаев лойиҳа билан танишгач,  завод ишчилари билан суҳбатлашди.

– Бу лойиҳа мамлакатимиз учун жуда муҳим. Янги корхонага  муваффақиятлар тилайман. Бу йил Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Қозоғистонга ташрифи чоғида биз музокаралар олиб бордик. Биз ушбу лойиҳани ҳам муҳокама қилдик. Бугун у амалга ошди. Табриклаймиз! – деди Президент.

Akorda.kz, 2022-11-17, 01:57 646
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.