26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркорлик янада ривожланади

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Қозоғистон тадбиркорларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича вакил Рустам Журсинов ҳамда “Атамекен” Тадбиркорлар палатаси бошқарма раисининг  ўринбосари Ербўл Ўстемиров билан учрашди. 

Учрашувда вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди. Минтақа раҳбари корхоналар ва янги иш ўринларини очиш устувор йўналиш эканлигини алоҳида таъкидлади.

– Туркистон вилоятида ишлаб чиқариш ўринларини очиш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлларини кўриб чиқяпмиз. Индустриал минтақаларнинг  инфратузилма масалалари ҳам ўрганилмоқда. Минтақада йирик заводлар кам. Сармоялар жалб этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Ҳозир ёшларни меҳнатга жалб этиш, уларни рағбатлантириш лойиҳаларини кучайтириш мақсадга мувофиқдир. Бу борада “Атамекен” тадбиркорлар палатаси билан  ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, – деди Дархан Сатибалди.

Рустам Журсинов Туркистонда  кичик бизнесни ривожлантириш учун имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда вилоятда 170 мингдан зиёд кичик ва ўрта бизнес корхоналари фаолият юритмоқда. Жорий йилда уларнинг  сони 26,5 мингга кўпайди. Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш,  лойиҳаларни кредитлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-11-19, 02:56 829
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.