26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Европа Иттифоқи: алоқалар янада мустаҳкамланади

Давлат раҳбари Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили – Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррелни қабул қилди.

Қ. Тўқаев Ж. Боррелга Астанага ташрифи Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан жуда муҳим эканини таъкидлади. Президент Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг янги босқичини очганини таъкидлади.

– Биз Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги олий даражадаги муносабатларни қўллаб-қувватлаймиз. Шу муносабат билан Европа Кенгаши Президенти Шарл Мишелнинг ташрифи ва Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан музокараларимни алоҳида таъкидламоқчиман. Қозоғистон Бош вазири ва Урсула фон дер Ляйен томонидан Мисрда имзоланган меморандумни ҳам олқишлайман. Бу ўзаро ҳамкорлик нуқтаи назаридан жуда аниқ қадамдир, – деди Давлат раҳбари.

Ўз навбатида Ж. Боррель Қ. Тўқаевга қабул учун миннатдорлик билдириб, Астана ва Брюссель ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланаётганини таъкидлади.

– Европа Иттифоқи ва Қозоғистон яхши ҳамкорлардир. Сиз Қозоғистонни очиқ, ҳуқуқий ва демократик мамлакатга айлантиришга қаратилган ислоҳотлар жараёнини бошладингиз. Менинг ташрифим мана шу жуда муҳим даврга тўғри келмоқда, – деди Европа Иттифоқининг олий вакили.

Учрашувда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги иқтисодий ва сармоявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Аkorda.kz, 2022-11-19, 03:00 488
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.