26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уруш фахрийлари овоз беришди

Туркистонлик 103 ёшли, Улуғ Ватан уруши иштирокчиси Неъмат Абдрасилов президентлик сайловида ўз танловини амалга оширди.

Н. Абдрасилов – кўп йиллар ички ишлар соҳасида автомашина ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. 

Ғолиб авлод вакили эл-юртнинг осойишталигини, юрт тинчлигини тилаб, дуосини берди.

***

Сайрам тумани Оқсукент қишлоғида истиқомат қилувчи 98 ёшли фахрий Мукаррам Шайхутдинов ҳам сайловда ўз танловини амалга оширди. Соғлиги туфайли 531-сонли сайлов участкаси комиссияси аъзолари уруш фахрийсининг уйига кўчма қути билан келишди.

– Сайловда овоз бериш ва ўз танловимизни амалга ошириш – мамлакатимизнинг яқин йилларда қайси йўналишда ривожланишини ҳал қилади. Ўз юрти келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон бу жараёндан четда қолмаслиги керак, деди Мукаррам оқсоқол.

***

Улуғ Ватан урушининг сўнгги аскари, 97 ёшли Папков Пётр Кузьмич сайловда иштирок этди.

Жетисай шаҳридаги 877-сайлов участкаси комиссияси аъзолари ўзи юра олмайдиган кекса жангчининг уйига бориб, танловини амалга ошириш имконини яратишди.

 

 

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-11-23, 00:27 262
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.