26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қатағон қурбонлари – юрт фидойилари

Қатағон қурбонларини оқлаш бўйича минтақавий комиссиянинг навбатдаги мажлиси ўтди. Унда Туркистон вилоятидаги таниқли тарихчи ва олимлар, архив ходимлари, мутасадди соҳа раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мажлисда вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Ансар Ўсербаев сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ оқлаш бўйича минтақада амалга оширилаётган тадбирларнинг аҳамиятига тўхталди.

Мазкур комиссия таркиби вилоят маслаҳатининг 2021 йил 4 февралдаги қарори билан тасдиқланиб, сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ оқлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган эди. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан 45 млн. тенге ажратилиб, тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Минтақавий комиссия матбуот хизматининг режасига кўра, ҳужжатлар ва мақолалар тўплами, монография, архив ҳужжатлари жамланмасини йилнинг сўнггигача нашр қилиш кўзланган. Чунончи, комиссия мажлисида ишчи гуруҳнинг тадқиқот ишлари натижасида тайёрланган маълумотлар асосида  6та тўплам, 1 рўйхат ҳамда 1та монографияни нашр қилиш таклифи киритилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ ва минтақавий комиссия эътиборига вилоят архивидаги очиқ ва ёпиқ жамғарма ҳужжатлари асосида қатағон қилинган фуқаролар ҳамда Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий тарихи архивида ташкил этилган ишчи гуруҳ тайёрлаган Сирдарё округидаги мол-мулки мусодара қилинган бойларнинг рўйхати тақдим этилди.

Умуман олганда, жиноий жавобгарликка тортилган 2085 одам, мол-мулки мусодараланган 3090 бой, Бўстонлиқ ғалаёнида иштирок этган 32 нафар одамнинг рўйхати тўлиқ оқлаш учун комиссияга тақдим этилди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-11-23, 00:28 606
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.