26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Энергетика соҳаси ривожланади

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган девон мажлисида энергетика соҳасини ривожлантириш, тарифларни назорат қилиш, ушбу соҳадаги инфратузилмани яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. 

Мажлисда мутасадди бошқарма раҳбарлари, «Оңтүстік Жарық Транзит» МЧБ бош директори Мурат Ибрагимов, «Энергопоток» МЧБ бош директори Айгерим Кушкумбаева, «Қозоғистон коммунал тармоқлари» МЧБ бош директори Наби Айтжанов ва бошқалар иштирок этди. 

Вилоят ҳокими сармоядорларга қулай шароитлар яратиш борасидаги ишларни жадаллаштириш масаласини кўтарди.

– Туркистон вилояти фуқаролари асосан қишлоқларда истиқомат қилади. Улар сифатли инфратузилма, электр қуввати билан таъминланиши керак. Биз эркин иқтисодий ва индустриявий минтақаларни ҳам юқори қувватли ҳамда нархи ҳамёнбоп электр қуввати билан таъминлашимиз зарур. Тарифлар масаласи ҳам мутасадди муассаса орқали мунтазам назорат қилиб борилади, – деди Дархан Сатибалди.

Вилоятдаги 831та аҳоли манзилининг 815таси марказлаштирилган электр тизимига уланган. Жорий йилда электр таъминоти иншоотларининг қурилишига 13,1 млрд. тенге ажратилиб, 40та иншоотнинг қурилиши олиб борилмоқда. 

Мажлисда табиий монополияларни созлаш қўмитасининг Туркистон вилояти бўйича департаменти раҳбари Қанат Ўралов электр энергиясига масъул компаниянинг тарифлари қонун доирасида назоратга олингани ҳамда ушбу йўналишдаги ишлар натижаси ҳақида маълумот берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-11-23, 00:31 254
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.