26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йўл хавфсизлиги – диққат марказида!

Вилоятимизда йил бошидан буён амалга оширилаётган тадбирлар натижасида йўл-транспорт ҳодисалари сони 3,5 фоизга, ҳалок бўлганлар сони 7,8 фоизга камайган. Йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш юзасидан бажарилаётган ишлар вилоят раҳбари Дархан Сатибалди раислигида ўтган мажлисда муҳокама қилинди.

Вилоятимизда республикада биринчи бўлиб йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузаётган ҳайдовчиларни масофадан аниқлаш учун учувчисиз «ДРОН» аппарати фойдаланила бошланди. Видеоназорат камералари сони 100тадан 141тага кўпайтирилиб, вилоят аҳамиятига молик йўлларга қўшимча 26та камера ўрнатилди. Улар ёрдамида 255 мингга яқин ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Патруль автомобилларига ўрнатилган тезликни автоматик рўйхатга оладиган бешта тезкор “Кибер-Шериф” мажмуаси фойдаланишга топширилди. Улар ёрдамида 300дан зиёд қоидабузарлик аниқланди. Йил бошидан буён полиция департаменти йўлларда 3 мингдан зиёд текширув олиб борди. Натижада йўл ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган 11583та нуқсон аниқланди, 3253та тавсиянома бўйича камчиликлар артараф этилди.

Вилоятимизда қиш мавсумида кўчаларнинг музлашининг олдини олишда ишлатиладиган инерт материаллар туман, шаҳарлардаги омборларга етказиб берилди. 100дан зиёд махсус техника ишга шай ҳолатга келтирилди. Автомобиль йўллари ҳолатини муттасил назорат қилиш кучайтирилди. Қиш ойларида йўлларда транспорт воситаларининг хавфсиз ва узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасидаги ишлар вилоят раҳбариятининг қатъий назоратида.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-11-24, 23:00 302
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.