26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон-Ўзбекистон дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги муносабати билан Қасим-Жўмарт Тўқаевга табрик хати йўллади.

Унда Шавкат Мирзиёев Қасим-Жўмарт Тўқаевни Қозоғистон президенти умумхалқ сайлови муваффақиятли ўтгани, унда ишончли ғалаба қозонгани ва Қозоғистон-Ўзбекистон дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этди.

Ўзбекистон Президенти ушбу даврда муҳим натижаларга эришилгани, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталари мустаҳкамланганига эътибор қаратди.

“Кейинги йилларда муносабатларимиз ўзаро ишонч, қўллаб-қувватлаш, катта ҳурмат ва дўстона қўшничилик муносабатлари, шунингдек, стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойилларига мувофиқ жадал ривожланмоқда. Олий даражадаги очиқ, амалий ва фаол мулоқот, шунингдек, давлатлараро ва ҳукуматлараро муносабатларни тартибга солувчи самарали дастаклар ўзаро ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш учун ишончли асос бўлишини алоҳида таъкидламоқчиман”, дейилади табрик хатида.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21-23 ноябрь кунлари Қозоғистонда ўтган Ўзбекистон маданияти кунлари тарихи муштарак қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги кўп томонлама муносабатларнинг янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.

24.kz, 2022-11-26, 02:11 390
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.