26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олтин кузнинг олтин лаҳзалари

Туркистон шаҳрида қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб “Олтин куз-2022” байрами уюштирилди. Дастлаб қишлоқ хўжалик техникаси ва маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этилди. Тантанали тадбирда Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди вилоят меҳнаткашларини табриклаб, эришилаётган ютуқларга юксак баҳо берди.

– Қишлоқ хўжалиги қўшимча имкониятларга бой соҳа. Бозорларимиз файзу баракаси, ҳаётимиз фаровонлиги кўп жиҳатдан унга боғлиқ. Зеро, юртимиз замини саховатли. Шу боис, кейинги йилларда аграр соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва уни бозор талабларига мослаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вилоятнинг асосий йўналишларидан биридир. Мен қишлоқда ўсганман, бу соҳанинг ўзига хослиги ва мураккаблигини яхши биламан. Меҳнат одами доим юртни олдинга бошлайди. Сизнинг меҳнатингиз туфайли вилоят агросаноат мажмуаси изчил ривожланмоқда. Фақат 10 ой ичида ялпи маҳсулот ҳажми 145,3 миллиард тенгега ошиб, 951 миллиард тенгега етди. Экин майдони 14 минг гектарга кенгайиб, 860 минг гектарга етди. 113 гектар янги иссиқхоналар барпо этилиб, ҳозир уларнинг умумий майдони 1625 гектардан ошди. Гўшт маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича вилоятимиз республикада биринчи ўринда. Давлат раҳбари келгуси уч йилда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласини тубдан ҳал қилиш вазифасини қўймоқда. Бу йўналишда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Албатта, бундан кўзланган асосий мақсад қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитини янада яхшилаш, манфаатдорлигини таъминлашдир. Қисқача айтганда, қишлоқ хўжалигида шу пайтгача амал қилиб келган эскича иш услубидан бутунлай воз кечиш, шунчаки хом ашё етиштириш манбаига айланиб қолган соҳани тубдан ислоҳ этиш. Чунки янгича ишлаш услубига ўтиш пайти, аллақачон, етиб келди. 2023 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, кооперация тармоқларини ривожлантириш учун йиллик 2,5 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси мана шундай эзгу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Сизлар билан бирга вилоятнинг қишлоқ хўжалик соҳасини янги йўналишда ривожлантиришимизга ишончим комил, – деди Дархан Сатибалди.

Тадбир давомида бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги илғорлари Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Меҳнат фахрийси” медали, “Қишлоқ хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони, “Қурмет” дипломи билан тақдирланди. Шунингдек, агросаноат мажмуасини ривожлантиришда муваффақият қозонган туманлар ҳокимлари ҳам вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Биринчи ўринни Сайрам вилояти, иккинчи ва учинчи ўринларни Байдибек ва Сариоғоч туманлари эгаллади.

Тантанали йиғилишда вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, деҳқонлар меҳнатини ёритиб келаётган ОАВ вакиллари ва  илғор қишлоқ хўжалик тузилмаларини вилоят ҳокимининг дипломи билан тақдирлади.

 Вилоят ҳокимининг ташаккурномаларини вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Турғанбек Ўспанов топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-11-26, 02:17 407
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.