26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболга юз тутаётган шаҳар

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди амалий ташриф билан Арис шаҳрига бориб, аҳоли билан учрашди. Мамлакатнинг сиёсий-иқтисодий ҳаётига оид долзарб саволларига жавоб берар экан, вилоят ва туманни ривожлантириш режалари ҳақида фикр юритди.

– Чуқур тарихга эга Арис шаҳри юксак ишлаб чиқариш ва транзит имкониятларига эга. Биз бу устуворликдан имкон қадар кенг фойдаланишимиз керак. Маълумки, фожиадан кейин Ариснинг тикланиши давлат томонидан қўллаб-қувватланди. Шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳозир жадал. Бу борадаги ишлар давом эттирилади. Арисга газ келди, аҳолининг фаровонлиги ошмоқда, – дейди вилоят ҳокими.

Ташриф давомида Д. Сатибалди ҳарбий қисмга бориб, ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти билан танишди. Вилоят раҳбари ҳарбий қисм ҳудудида жойлашган 13 минг 500 квадрат метрлик бинони кўздан кечирди. У яқинда ҳокимлик тасарруфига олинди.

Вилоят ҳокими Марказий Осиёда қиёси бўлмаган поливинилхлорид гранулалари ва махсус аралашмаси ишлаб чиқарувчи завод лойиҳаси билан танишди. 30 кишини доимий иш билан таъминлаган сармоядор ушбу лойиҳага 600 миллион тенге ажратди. Корхона Қозоғистондан ташқари яқин ва узоқ хориж мамлакатларига ҳам маҳсулот экспорт қила бошлади.

Бундан ташқари, корхонанинг транспорт-логистика маркази бир вақтнинг ўзида 1000-1200 тонна юкни сақлаш имкониятига эга. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-11-29, 02:49 198
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.