26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чордарада тикувчилик цехи очилди

Вилоят ҳокими Д. Сатибалди аҳолининг кам таъминланган қатлами ҳамда ёшлар учун янги иш ўринларини очиш орқали уларнинг фаровонлигини таъминлаш юзасидан топшириқ берган эди. Бу борада қўшни давлат билан ҳам тажриба алмашилмоқда.

Мазкур топшириққа мувофиқ, Чордара туманининг Алатау ботир қишлоқ округида фаолият юритувчи “Чевар” ногиронлар жамияти” жамоат бирлашмаси 50 кишини доимий иш билан таъминлаш мақсадида кичик тикув цехини қалдирғоч лойиҳа сифатида очди. 

Ушбу тадбирда иштирок этган туман ҳокими Қайрат Жўлдибай цех фаолияти билан танишиб, тадбиркорнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини маълум қилди ва ташаккурнома билан тақдирлади. Тикувчилик цехи раҳбари Ў. Асенули эътибор учун миннатдорчилик билдириб, келгусида 200дан зиёд одамни иш билан таъминлаш ниятида эканини маълум қилди.

Келгусида цехни кенгайтириш учун 200 миллион, ускуналар харид қилиш учун 150 миллион тенге сармоя жалб этиш режаланмоқда. Жумладан, янги бизнес ғояларни амалга оширишга мўлжалланган “Овул омонати” дастури доирасида 400 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдоридаги 2,5 фоизли грант орқали яна 190 одамни иш билан таъминлаш режаланмоқда.

Шунингдек, Жаушиқум қишлоқ округидаги кам таъминланган, кўп фарзандли оилалар, 29 ёшгача бўлган ёшларни ҳамда 55 ёшдан ошган 55 нафар фуқарони паррандачилик йўналишида касбий тайёргарликдан ўтказиш ва иш билан таъминлаш режаланган. 

– Ушбу корхона пойафзал ва буюртма асосида ҳар қандай кийим-кечакни тикиш билан шуғулланади. Бугунги кунда Қозоғистоннинг турли вилоятларини ҳарбий либос билан таъминлаяпмиз. Келгусида Чордара туманининг бир қанча аҳоли манзилида цехлар очишни режаламоқда, – дейди Ўмар Асенули.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-06, 03:36 927
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.