26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалар боғчаларини молиялаштириш масаласи – қатъий назоратда

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган мажлисда вилоят мактабгача таълим муассасаларининг муҳим масалалари муҳокама қилинди. Минтақа раҳбари мактабгача таълим муассасаларининг талабга мувофиқлигини, самарали молиялаштирилишини қатъий назорат қилиш зарурлигини таъкидлади. Махсус мониторинг давомида кўплаб болалар боғчалари болалар сонига қараб давлат буюртмасини олаётган бўлса-да, текшириш натижасида ажратилган маблағга тўғри келадиган бола йўқлиги аниқланган. Иккинчидан, айрим болалар боғчалари санитария ва бошқа талабларга жавоб бермайди.

– Шароит яратилмаган бинода бола қандай тарбия олади? Боғча таълим ва тарбия оладиган маскан-ку. Агар болалар боғчалари эгалари таълим-тарбия масканини  шундай тасаввур қилса, фарзандларимизнинг тарбиясини қандай қилиб уларга топширамиз. Бунинг олдини олишимиз керак. Зарурат бўлса, ҳуқуқ-тартибот органлари камчиликларни аниқлаб, қонун доирасида чора кўриши керак, – деган Дархан Сатибалди мутасадди раҳбарларга ушбу соҳадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида вилоят ҳокими девони, бошқармалар ҳамда Қозоғистон узлуксиз таълим ҳамжамияти билан ҳамкорликда махсус ишчи гуруҳ тузилиб, 17та туман, шаҳарлардаги давлат буюртмаси асосида фаолият юритаётган 1393та болалар боғчасига (154 214 бола) мониторинг юритишган. Унинг 268таси давлат, 1012таси хусусий болалар боғчалари. Мониторинг давомида қонунбузарликлар аниқланган.

Хусусан, Тўлебий туманида 6та хусусий болалар боғчасида 80 фоиз болалар фақат ҳужжатдагина бор, ота-оналар аризаларининг 90 фоизини бир одам ёзган. Барча туман, шаҳарлардаги хусусий болалар боғчаларидаги қонунбузарликлар деярли  бир хил. Чунончи, боғча биноси, ётоқхона ҳамда ўйин хоналарининг санитария талабларига жавоб бермаслиги, бошқа вилоят ва шаҳарларнинг болаларини рўйхатга олиш,  тавсияномада кўрсатилган одамлар мутлақо бошқа одамлар бўлиши, кўплаб хусусий боғчаларда 40-50 фоиз, баъзиларида рўйхатдаги болаларнинг 80 фоизининг йўқлиги аниқланди. Иссиқлик меъёридан паст, хавфсизлик чораларига риоя қилинмай, эрон печлари билан иситадиганлари ҳам бор. Автогаражни қўшимча бинога айлантириш ҳолатлари мавжуд.

Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Динислом Бўлатханулининг айтишича, 2021 йилнинг декабри ва 2022 йилнинг январь, март ойларидаги мониторинг натижасида 1-6 ёш оралиғидаги 155 810 боланинг 152 845 нафаригина болалар боғчасида эканлиги аниқланди. 2965 бола қисқартирилди. Аввалги камчиликларни такрорламаслик мақсадида “SmartNation Balabaqsha” порталида давлат буюртма маблағлари қарорда кўрсатилган тарифларга мувофиқ тартибга солиниб, 3 ёшдан 6 ёшгача болаларни қамраш кўриб чиқилди. 

Мажлисда вилоят прокуратура ва бошқа ваколатли органлар, санитария-эпидемиология назорати департаменти ва муассаса раҳбарлари ҳамда вакилларининг фикр ва таклифлари тингланди.

 Вилоят ҳокими болалар боғчаларига ажратилган маблағ мақсадга мувофиқ сарфланиши,  болалар боғчалари соҳибларининг масъулиятини ошириш, маблағни назорат қилиш юзасидан топшириқлар берилди. Қонунбузарликларни аниқлаб, чора кўриш мақсадида барча мутасадди соҳа вакиллари иштирокида махсус комиссия тузилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-06, 03:36 777
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.