26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Балиқчилик ривожланади

Туркистон вилоятида балиқчиликни ривожлантириш йўналишидаги ишлар жонланмоқда.

 Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган девон мажлисида ушбу масала муҳокама қилинди. Минтақа раҳбари балиқчиликни ривожлантириб, маҳсулдорлик ва экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан топшириқлар берди.

– Туркистон вилояти бўйича  балиқ етиштириш режасини қайта кўриб чиқишни топшираман. Мутасадди бошқармалар балиқчилик соҳасига сармоя жалб этиш, ушбу йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорларни  қўллаб-қувватлашни кучайтирсин. Тадбиркорларга қулай имкониятлар яратишингиз керак. Иккинчидан, балиқчилик учун ажратилган 91та сув ҳавзасини қайта текшириб, ўрганинглар. Ҳар бир туман, шаҳар, тадбиркор учун кўрсаткич белгиланиб,  унинг ижроси назорат қилиниши зарур. Агар сув ҳавзасидан унумли фойдаланилмаса, бошқа шахсларга бериш керак, – деди Дархан Сатибалди ва масъул раҳбарларга ушбу соҳани ривожлантириш борасида янги таклифлар ва сармоявий лойиҳаларни ишлаб чиқишни топширди.

Вилоят табиий захиралар ва табиатдан фойдаланишни созлаш бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Нуржан Изтилеуовнинг айтишича, “Балиқчилик соҳасини ривожлантиришнинг минтақавий дастури” тасдиқланган. Унга кўра, Туркистон вилоятида 2030 йилгача товарли балиқ етиштириш ҳажмини 20 минг тоннага етказиш режаланса, 2022 йилга режа – 6,1 минг тонна. 10 ойда бажарилгани – 5 минг тонна. Режа йил охиригача тўлиқ бажарилади, деб кутилмоқда.

2023 йили балиқчиликни субсидиялашга 500 млн. тенге ажратиш режаланган. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-08, 02:56 765
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.