26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Коррупция – тараққиёт кушандаси

Таълим соҳасидаги уюшган жиноятчиликни бартараф этишга эътибор кучайтирилади

Инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси мурожаатига кўра, ҚР Уюшган жиноятга қарши хатти-ҳаракат агентлигининг Туркистон вилояти бўйича департаменти томонидан бошқарма фаолиятига ташқи таҳлил ўтказилди.

Ундан мақсад – аниқланган уюшган жиноят хатарларини бартараф этишдир. Ўтказилган таҳлил натижасига кўра, уюшган жиноятчилик хатарларини бартараф этиш учун 24та тавсия берилди. Ушбу масала вилоят ҳокими Д. Сатибалди раислигида ўтган вилоят ҳокими қошидаги уюшган жиноятчиликка қарши хатти-ҳаракат масалалари бўйича комиссия ҳамда вилоят ҳокимлиги қошидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича идоралараро комиссия йиғилишида муҳокама қилинди.

Уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида педагоглар“Е-ПОРТФОЛИО” портали орқали атттестациядан ўтади, у ўқитувчиларга малака тоифасини бериш тартибини белгилайди. 

Инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Д. Бўлатханули ўз маърузасида ташқи таҳлил натижаларига кўра, давлат муассасалари биринчи раҳбарларининг ўрин алмашишини жадвал асосида якунлаш юзасидан тавсия берилганини маълум қилди. 

Вилоятда 381та мактаб раҳбарининг лавозимида ишлаётганига 7 йилдан ошган. Директорларнинг 156 нафари бир аҳоли манзилида яшайди ва уларнинг ўрнини алмаштириш юзасидан комиссияга тавсия берилади. Яна 225та таълим муассасаси бир аҳоли манзилида бўлмагани учун уларнинг раҳбарлари ўрин алмаштиришмайди.

Минтақада “Е-кутубхона” электрон тизимини жорий этиш орқали барча таълим муассасаларининг кутубхона жамғармасига инвентаризация юритилиб, натижада 2017-2022 йилларда яроқсиз ҳолга келган 3 миллионга яқин дарслик ҳисобдан чиқарилди. Келгусида кутубхоначилар учун машғулотлар ўтказиш режаланган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-13, 02:40 782
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.