26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эътирофларга чулғанди даргоҳ

85 йил давомида 70 минг талабага таълим берган кўҳна даргоҳ – Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университетининг тантанали тадбири Шимкент шаҳридаги “Туркистон” саройида ўтди.

Унда ҚР Президенти маслаҳатчиси Малик Ўтарбаев ва ҚР Илм-фан ва олий таълим вазири ўринбосари Қуаниш Ерғалиев иштирок этиб, университет жамоасини шонли сана билан қутлади. 

Тантанали йиғилишда илмий грантлар ютиб олган ёш олимлар ҳам тақдирланди. 2022 йилда уч нафар университет олими 60 миллион тенге миқдорида илмий грант олган. 

Учрашувда машҳур жамоат арбоби Мухтар Шахановга таълим муассасасининг «Фахрий профессори» унвони берилди. Абдималик Аширов, Ўналбай Аяшев, Жарилқасин Ўналбеклар университетнинг «Фахрий ректори» бўлишди.

Байрам тадбирлари доирасида «Устозга таъзим!» кичик меъморий мажмуа очилди. Шунингдек, дорилфунундаги бир аудиторияга университет битирувчиси, машҳур шоир Мухтар Шахановнинг номи берилди. Илмий Кенгаш қарори билан Мухтар Шаханов стипендияси таъсис этилди.

Шунингдек, «Замонавий педагогик таълим: дунёвийлашув ва миллий кодекс» мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтди. Умумий мажлисда Туркия, Россия ва Буюкбританиядан келган меҳмонларнинг маърузалари тингланди. 

Н. МАВЛОНОВА, 2022-12-15, 20:09 880
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.