26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иқболи кулган Иқбол

Тадбиркор Иқбол Ҳабибулла ўғли ҚР Президенти дипломи билан тақдирланди

ҚР Мустақиллик байрами арафасида вилоят, республика миқёсидаги кўргазмаларда сифати ва барча кўрсаткичлари бўйича пешқадам бўлган, Саврон тумани маркази Қўсмезгил қишлоғидаги Иқбол Ҳабибулла ўғли Абишевнинг “Ҳабибулла ота” корхонасида ишлаб чиқарилган жиҳозлар республика танловида “Энг яхши маҳсулот” номинацияси ғолиби деб топилди.

Анъанавий «Алтын сапа» танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида Иқбол Ҳабибулла ўғлига ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг махсус дипломи ва мукофоти топширилди (тасвирда). Муборак бўлсин!   

–  2007 йили очилган корхонамизда ётоқхона ва ошхона учун зарур барча жиҳозлар ишлаб чиқарилади. Олтмишдан зиёд малакали ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Мустақиллик байрами арафасидаги ушбу улкан мукофот тинимсиз изланиш ва самарали меҳнатимиз маҳсулидир, – деди доимий жамоатчи обуначимиз Иқбол Ҳабибулла ўғли. 

Тадбиркор И. Абишев ўзи бунёд этган корхонага падари бузруквори, УВУ фахрийси Ҳабибулла отанинг номини берган.

Ш. Мадалиев, 2022-12-15, 20:11 1113
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.