26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалар боғчалари ходимларига маошдан қарзи тўланади

Вилоят маслаҳатининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессиясида 24 масала муҳокама қилинди.

Сессияда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди, вилоят ҳокимлиги аъзолари, шаҳар ва туман ҳокимлари, маслаҳат котиблари, давлат органлари раҳбарлари, вилоят сайлов комиссияси раиси, вилоят жамоат ташкилотлари раислари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев олиб борди. Унда давлат даромадлари департаменти раҳбари ўринбосари Еркин Елшибеков ҳамда вилоят полиция департаменти раҳбари Мурат Қабденовнинг ҳисоботлари тингланди.

Кун тартибидаги асосий масалалардан бири “2023-2025 йилларга мўлжалланган вилоят бюджети тўғрисида” вилоят иқтисодиёт ва стратегик тараққиёт бошқармаси раҳбари Қ. Қайипбек маъруза қилди. 

Сессияда муҳим масаланинг бири ҳал қилинди. Бу – минтақадаги болалар боғчаларининг  ойлик маоши қарзи. Тарбияланаётган болалар сонининг ошгани сабабли йил якунида қўшимча маблағга эҳтиёж туғилган. Мазкур масала вилоят ҳокимининг назоратига олиниб, вилоят маслаҳати сессиясида кўриб чиқилди. Тегишли маблағ вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасига тўлиқ ажратилди. Қарзлар жорий йил 25 декабргача тўланади. 

Депутатлар Туркистон вилоят ҳокимлигининг шахсий таркибига киритиладиган ўзгаришлар масаласини ҳам муҳокама қилишди. Бу борада вилоят маслаҳатининг 2022 йил 13 декабрдаги 19/235-VII сонли “Туркистон вилоятини бошқариш схемаси тўғрисида” қарорига мувофиқ, Туркистон вилоят ҳокимлиги Фармойиш чиқарди.

Сўнг “Туркистон вилоят маданият бошқармаси”  ҳамда “Туркистон вилоят сайёҳлик бошқармаси” давлат муассасалари бирлаштирилиб, “Туркистон вилоятининг маданият ва сайёҳлик бошқармаси” давлат муассасаси бўлиб;

“Туркистон вилоятининг давлат меъморчилик-қурилиш назорати бошқармаси” ва “Туркистон вилояти меҳнат назорати бошқармаси” бириктирилиб, “Туркистон вилоятининг назорат бошқармаси” давлат муассасаси бўлиб;

“Туркистон вилояти тадбиркорлик ҳамда савдо бошқармаси” ва “Туркистон вилояти сармоя ва экспорт бошқармаси” бириктирилиб, “Туркистон вилоятининг тадбиркорлик ҳамда саноат бошқармаси” давлат муассасаси бўлиб;

“Туркистон вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси” давлат муасасаси:

1) “Туркистон вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси” давлат муасасаси;

2) “Туркистон вилояти ветеринария бошқармаси” давлат муассасаларига бўлиниб, қайта ташкил этилади.

Шунингдек, “Туркистон вилояти инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси” “Туркистон вилоятининг таълим бошқармаси” давлат муассасаси бўлиб ; “Туркистон вилоятининг жамоат соғлигини сақлаш бошқармаси” “Туркистон вилояти соғликни сақлаш бошқармаси” давлат муассасаси деб аталади. 

“Туркистон вилоятининг стратегия ва иқтисодий тараққиёт бошқармаси” “Туркистон вилоятининг иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси” давлат муассасаси деб қайта номланди.

Сессияда, шунингдек, кадр ўзгаришлар муносабати билан вилоят ҳокимлиги қошидаги қатор комиссиялар ва кенгашларнинг таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Сессияда муҳокама қилинган масалалар юзасидан маслаҳат депутатлари томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз навбатида вилоят ҳокими Д. Сатибалди сессия ишини хулосалаб, маслаҳат фаолиятига муваффақият тилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-19, 20:10 851
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.