26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги мактаб қучоқ очди

Туркистон шаҳридаги пешқадам Бирлик кичик тумани ҳокимлиги мутасаддиси Тойир Абдувалиев орзиқиб кутилган янги мактабнинг очилиш маросимига таклиф қилди. Тадбирда фаолларимиз Тўлқин Саидмуродов, Дадахон Жалилов, Эргашбой Маҳкамбоев, Холмирза Исетовлар билан бирга иштирок этдик.

900 ўринли янги мактаб қурилиши бошланганлиги ҳақида жорий йил Наврўз айёми кунларида газетамизда хабар берган эдик. Э. Иззатуллаев номли мактабнинг биноси эскирганлиги ҳақида кўп йиллар давомида мақолалар эълон қилиниб, вилоят маслаҳати депутати Насиба Отаева, шаҳар маслаҳати депутати Ўғилжон Воситоваларга мурожаат қилинган эди. Муҳаммадрасул Иззатуллаев раҳбарлигидаги Э. Иззатуллаев номли мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг бир қисми янги бинога кўчиб ўтишади. Янги мактабни давлат ва хусусий ҳамкорлиги доирасида “Арман М SCHOOL” МЧБ – шаҳар маслаҳати депутати Тажибек Мусаев ва тадбиркор Ержан Мустафаевлар барпо этди. Унинг смета қиймати 1 млрд. 200 млн. тенгени ташкил этди. 

 Директор ўринбосари Гулнора Ибодуллаева, мусиқа фани ўқитувчилари Наби Иззатуллаев, Сарвиноз Алихоновалар ташкилотчилигида иқтидорли ўқувчилар куй ва қўшиқлар ижро этиб тадбирга файз киритишди.

Туркистон шаҳар ҳокими Нурбўл Турашбеков тантанада сўзга чиқиб, аҳолини орзиқиб кутилган шодиёна билан қутлади. Шаҳарда айни пайтда 56та мактаб мавжуд, уларнинг 26таси хусусий. Вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси ўринбосари Тўлқин Саидмуродов, шаҳар фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари Шўра Исмўлдаев, Кенес Марсалиев, Улжан Мустафаевалар ёш авлодга ғамхўрлиги учун давлатимизга миннатдорчилик билдиришди. Тадбирда Туркистон шаҳар инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ўразкул Қўлдасова иштирок этди.  

P.S. Янги мактаб жаҳон адабиётига салмоқли ҳисса қўшган забардаст адиб Носир Фозилов истиқомат қилган маҳаллада барпо этилган. Унга Носир Фозилов номини беришни сўраб, кўпчилик номидан Тойир Абдувалиев билан вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Жарилқасин Азиретбергеновга мурожаат қилдик. Адибни шахсан таниган ва унинг ижодини ҳурмат қиладиган Ж. Азиретбергенов ушбу масалада ташкилий ёрдам кўрсатадиган бўлди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2022-12-20, 20:18 928
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.