26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳолига байрам шукуҳи улашилди

Тўлебий туманида 60 оила бошпанали бўлди

Мустақиллик байрами ва Тўлебий туманининг 90 йиллиги муносабати билан туман маркази – Ленгер шаҳрида 3та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. “Нурли ер” дастури доирасида барпо этилган уйдан хонадон кутаётган 60 оилага уй калитлари топширилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги оилалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар бошпана билан таъминланди. Янги уй соҳибларини Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди шодиёна билан табриклади.

– Мустақилликнинг 31-йилида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Истиқлол туфайли қишлоқларни ривожлантириш имконияти пайдо бўлди. Ўтган давр мобайнида биргина Тўлебий туманида давлат маблағлари ҳисобидан 30га яқин кўп қаватли уй-жой қурилиб, 1500 оила кўчиб ўтди. Бугун 60 оилага янги бошпаналар калитини топширмоқчимиз. Буларнинг барчаси халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган оқилона давлат сиёсати самарасидир. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев аҳолини уй-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борадаги ишлар давом этади, – деди Дархан Сатибалди.

Тўлебий туманининг 90 йиллиги муносабати билан туман марказида Тўлебий Алибекулининг ҳайкали очилди. Тўлебий боғида жойлашган 23 метр баландликдаги мис ёдгорлик ҳомий Асет Қайипбеков маблағи ҳисобидан яратилган. Унинг оғирлиги 25 тонна. Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Тўлебий туманининг 90 йиллиги муносабати билан махсус ташкил этилган «Тұғыры биік Төлеби» мавзуида уюштирилган байрам тадбирида иштирок этиб, туман аҳолисини байрам билан табриклади.

Юбилей муносабати билан «ETNO – АYYL» майдонида миллий спорт мусобақаси ўтди. Ўтовлар ўрнатилиб, халқ қўшиқлари ижро этилди. Майдонда маҳаллий тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

– Мамлакат Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев қишлоқларни ободонлаштириш юзасидан топшириқлар берди. Минтақа аҳолисининг 80 фоизи қишлоқларда истиқомат қилишини ҳисобга олсак, бу вазифа Туркистон вилоятини ривожлантириш учун беқиёс имкониятлар очади. Айни пайтда Тўлебий туманини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туманнинг бетакрор табиати шоирлар ва санъаткорларга илҳом бағишлади. Бу тумандан жамоат арбоблари, санъат ва маданият, спорт юлдузлари етишиб чиққан. Хусусан, жаҳонга машҳур қозоғистонлик мусаввирларнинг аксарияти шу туманнинг фарзандлари. Бу – муқаддас заминнинг ўзига хос хусусияти. Мустаҳкам бирлик ва миллатлараро тотувлик тўлебийликларнинг ифтихорига айланган. Юртбошимиз бўлган донишманд бобомиз Тўле бийдек буюк шахснинг номи билан аталган туманнинг келажаги порлоқ. Бу ерда туризм, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд. Бу борадаги ишларни янада кучайтирамиз, – деди вилоят ҳокими.

Байрам тадбирида намойиш этилган видеолавҳада Тўлебий тумани тарихи тараннум этилиб, Тўле бий ҳақида маълумотлар берилди. Оқсув, Сайрамсув, Бодом дарёлари оқиб ўтадиган Тўлебий тарихий меросимизга бой ҳудуддир. Туманда 100дан зиёд археологик, меъморий ва тарихий ёдгорликлар мавжуд. Туманда топилган маданий ёдгорликлар эса очиқ осмон остидаги музейга айланмоқда.                       

Б. ДЎСМАТОВА, 2022-12-20, 20:21 478
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.