26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош мақсад – инсон манфаатлари

Вазир ўринбосари Туркистонда аҳолининг мурожаат ва таклифларини тинглади

Қозоғистон Республикаси рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Малик Ўлжабеков Туркистон вилоятига хизмат сафари билан ташриф буюрди.

Дастлаб, вазир ўринбосари Аҳолига хизмат кўрсатиш марказида бориб, фуқароларнинг электрон мурожаатларини қабул қилиш ва мутасадди идораларга жщнатиш тартиби  билан танишди. Сўнг аҳолига хизмат кўрсатиш  марказида шахсий қабул ўтказди.

У  Саврон туманидаги Чўрноқ  қишлоғида  интернет йўқлиги, шаҳарнинг айрим кичик туманларида интернет сифатининг ночорлиги мактаб  ўқувчилари ва ўқитувчиларга ҳам салбий таъсир кўрсатаётганидан шикоят қилиб келган аҳолига муаммони ҳал қилиш йўлларини аниқлаш учун  ишчи гуруҳи ташкил этилишини маълум қилиб,  мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

Аҳоли  билан учрашувда Малик Серикули рақамлаштириш борасида  қабул қилинаётган барча қарорлар биринчи навбатда фуқароларнинг турмуш даражасини юксалтиришга  қаратилганлигини таъкидлади.

Туркистон вилоятига хизмат сафари чоғида вазир ўринбосари “Фараб” универсал-илмий кутубхонасида вилоят аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Йиғилишда мамлакатимиздаги йирик телекоммуникация операторлари вакиллари ҳамда рақамлаштириш бўйича мутахассислар иштирок этди.

Бугунги кунда вилоят ҳудудининг 98,7 фоизи интернет тармоғига уланган.

Давлат раҳбари топшириғига кўра, вазирлик 2025 йилгача 100 минг нафар IT-мутахассисларини тайёрлашни бошлади. Шу мақсадда жорий йилда Семей, Астана, Қўстанай, Шимкент, Қарағанди шаҳарларида 5та янги инновациявий  дастурлаш мактаблари очилди.

Йиғилиш сўнгида тадбир иштирокчилари вазир ўринбосарига  саволлар билан мурожаат қилиб, таклифлар  билдиришди.                    

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-21, 22:10 502
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.