26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
73 млн. долларли шартнома

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида икки давлат ишбилармонлари иштирокида ўтган минтақалараро қозоқ-ўзбек бизнес-анжуманида имзоланди. Икки давлатнинг 500 дан зиёд ишбилармонлари иштирокидаги учрашув қардош давлатларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлиги янада кенгайишига хизмат қилади.

Бизнес-анжуман доирасида Туркистон вилоятида балиқчиликни ривожлантириш, сутчилик фермаси барпо этиш, полипропилен қоп, ип-калава ишлаб чиқариш, олма, олхўри ва табиий шарбатлар етказиб бериш, гўшт экспорти, 2023-2025 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” доирасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш доирасида меморандум тузилди.

Ишбилармонлик учрашувида Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, ушбу мулоқаот икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун фойдали майдон бўлишига ишонч билдирди.

– Икки давлат – Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги тарихий илдизлар, ҳамжиҳатлик ва жипс алоқаларни фахр билан таъкидлашимиз мумкин. Бугунгидек мураккаб даврда икки давлат раҳбарлари, қозоқ ва ўзбек халқларининг ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлиги иқтисодий юксалишдан бошлаб, тараққиётимизга юксак суръат бағишлаши табиий. Туркистон вилояти ҳокимлиги сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр. Бугунги кунда Туркистон мамлакатимизнинг жадал ривожланаётган минтақаларидан бири, улкан сармоявий ва сайёҳлик салоҳиятига эга. Минтақамиз Марказий Осиёда бизнесни кенгайтириш учун янги уфқдир. Ўзаро ҳамкорлик туфайли жорий йилнинг 10 ойида Туркистон вилояти билан Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 366 миллион АҚШ долларини, жумладан, экспорт ҳажми 172 миллион долларни ташкил этди.

Таъкидлаш жоиз, товар айланмаси ўтган йилга нисбатан 30 фоиздан ошган. Вилоятимизда Ўзбекистон сармояси иштирокидаги 40га яқин корхона савдо, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати, қурилиш ва бошқа соҳаларда фаолият юритмоқда, – деди Дархан Сатибалди.

Вилоят ҳокими пластик ўйинчоқлар, идиш-товоқлар ва бошқа полипропилен маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришда улкан салоҳият мавжудлигини, қайта ишлаш саноатини ривожлантириб, тўқима кластерининг ип-калава, газлама ва гилам ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарини ташкил этиш имконияти мавжудлигини таъкидлади. 

– Туркистон вилояти агросаноат мажмуаси соҳасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича мамлакатимизда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бугунги кунда вилоятда мева-сабзавот, боғдорчилик ҳамда гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш асосий йўналиш ҳисобланади. Вилоятимизнинг асосий сармоявий йўналишлари саноат минтақалари ва “Туркистон” махсус иқтисодий минтақаси бўлиб, унинг иштирокчиларига турли солиқ имтиёзлари берилади. Бундан ташқари, Туркий тилли давлатлар ташкилотининг ноябрь ойида ўтган саммитида давлат раҳбарлари иштирокида Туркистон шаҳрида “ТУРАН” махсус иқтисодий минтақасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Алоҳида таъкидлаш жоиз, махсус иқтисодий минтақанинг ўзига хослиги корхоналар фаолияти турларига чекловларнинг йўқлигидир. Фурсатдан фойдаланиб, ишбилармон гуруҳлар вакилларини “ТУРАН” эркин иқтисодий ҳудудда лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишга таклиф қиламан. Учинчидан, сайёҳликни ривожлантириш вилоятда иқтисодиётининг устувор йўналиши ҳисобланади. Хусусан, сўнгги 3 йилда вилоят ушбу соҳага йўналтирилган сармоя миқдори қарийб 600 млн. АҚШ долларини ташкил этади ва ҳар йили хорижий давлатлардан сайёҳлар оқими кузатилади. Шу муносабат билан Туркистон, Самарқанд ва Фарғона шаҳарлари ўртасида ҳаво қатновини йўлга қўйиш тавсия этилади. Бу сайёҳлар оқимини ошириш имконини беради ва давлатларимизда зиёрат туризмини ривожлантиришга туртки беради. Мамлакатларимиз ўртасидаги трансчегаравий ҳамкорлик муҳимлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Шу билан бирга, Давлат раҳбарларининг ўзаро давлат ташрифлари, барча даражадаги мунтазам мулоқотлар икки давлат ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва қардошлик муносабатларининг ёрқин намунасидир, – деди Дархан Сотибалди.

Туркистон ҳудудидан ўтувчи “Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа” халқаро транспорт йўлаги жаҳон бозорига чиқиш учун янги имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, савдони ривожлантириш учун улкан имкониятлар мавжуд. 

Дархан Сатибалди Туркистон вилоятини ривожлантиришда Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, Туркистон вилояти Тошкент, Фарғона, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари билан меморандумлар имзоланганини маълум қилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-23, 03:41 602
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.